Анвар Обиджон. Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия)

1. ГЎЛАХЛИКДА Хотинга ёлчимадим, ошна. Биласан, устимга шолча ёпинсам, беқасамдек ярашадиган суқсурпўрма йигитлардан эдим. Пандавоқилигимни қараки, келиб-келиб, ана шу пучданакка илашибман. У билан ўнта кўрпа йиртиб, биттаям бола кўрмадим. Ҳеч бўлмаса, қиз-пиз туғиб бергандаям, сен ғарибларга атаб каттакон бир ош давоми…

Анвар Обиджон. Тушунтириш хати (ҳажвия)

Учаскавўй мелисамизга ёзиб маълум қиламанки, мен ким – оддий совет бангиси, қўш гумбазли ҳаммомнинг илғор ўт ёқувчиси, адолатпарвар дейилгучи мамлакатнинг адолатга ташна граждани, адабий нағмада айтганда, фуқаросидурман.Ўртоқ капитон! Сизга устимдан тағин шикоят тушганини эшитиб, ҳаддан ташқари хижолат бўлдим. Хотиним ўзи давоми…

Анвар Обиджон. Уч оға-ини (ҳикоя)

Уч оға-ини бор экан. Бири биридан шўх, бири биридан ўйинқароқ болалар экан. Четдан қараганда, уларнинг юриш-туриши бир хилдек кўринса-да, кенжаси сал писмиқлиги билан ажралиброқ тураркан. Унинг жуда кичкинтойликдаги ажабтовур қилиғини оиладагилар ҳалигача ҳиринглаб-ҳиринглаб эслашар экан.Маҳалла болаларининг саломатлигини кўрикдан ўтказиб турувчи давоми…

Анвар Обиджон. Жаққи (ҳикоя)

Шунақасиям бўлиб туради – кимдир Ўғилойнинг жиғига тегиб қўяди. Аччиғи чиқдими – бирдан қовоғи солинади, сочлари кирпитиконнинг игналаридек тиккаяди, кўзларидан учқун чақнаб, жажжи лаблари гилосчага ўхшаб чўччаяди. “Ҳа, нима бўлди?” – десангиз, тошдек қотиб, индамай тураверади.Бошқа пайтларда ундан хушчақчақ, ундан давоми…

Анвар Обиджон. Қадрдон йиғилар (ҳикоя)

Мен, деразасини ланг очиб қўйиб, нонушта қилишни ёқтирадиган болохонанинг шундоққина тагидан торгина йўл ўтган. Йўлнинг нариги бети – болалар боғчаси. Боғчага қатнайдиган тирмизаклар менга шу қадар ёдаки бўлиб кетганки, уларни кўрмай туриб, товушиданоқ адашмай таниб оламан.Кузатиб келадиган катталар отини айтиб давоми…

Анвар Обиджон. Кекса ямоқчи (ҳикоя)

Уни ҳамма Уста бува дейди. Ҳақиқий оти Ҳикматуллолигини яқинда дадамдан эшитиб билдим. Унинг ёғочдан қурилган ойнаванд устахонаси тўрткўча гузаридаги ариқнинг ёқасига жойлашган. Уч маҳалланинг боласи уч томондан ёприлиб келиб худди шу гузарда бирлашгач, тахта кўприкни тақира-туқур тепалаб ўтиб, мактаб сари давоми…

Анвар Обиджон. Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя)

Мушукнинг тушиЭшикни ташқаридан бир-икки қиртиллатиб қўйгач, хонага лапшайган бир Сичқон кириб келди. “Ия!” деб юборди Мушук.– Оқсоқол сизмисиз? – дея чийиллади Сичқон. – Сизга арзим бор.– Арзинг бўлса, сал берироқ келиб гапиргин-да, – уни таппа босишга шайланиб минғиллади Мушук. Кейин давоми…

Анвар Обиджон. О…о…жон (ҳикоя)

“Жинқарча” боғчасининг ўртанча гуруҳига қоп-қора қошлари бир-бирига туташган, киприклари узун-узун, чароскўз бир болакай келиб қўшилди. Унинг асли исми Олтинбек эди. Бироқ, кўп ўтмай, болачоқлардан тортиб тарбиячиларгача уни “О…о…жон” деб чақирадиган бўлишди…Боғчадаги машғулотлар, кўп ҳолларда, гуруҳдагиларни бир жойга жамлаб ўтказилади. Лекин, давоми…

Анвар Обиджон. Боймамат Бешинчи (ҳикоя)

Боймамат ўтган йили биздан бир синф юқорида ўқирди. Мана энди мен билан битта партада ўтирибди. Математикани яхши ўзлаштиролмай, шу аҳволга тушибди шўрлик. Бешинчи синфда сурункасига икки йил ўқиётгани учун собиқ синфдошлари уни “Боймамат Бешинчи” деб масхара қилишади. Биз ҳам орқаваротдан давоми…

Анвар Обиджон. Беркиниб олган сирғача (ҳикоя)

Барчиной томорқада ўйнаб юриб, чап қулоғидаги сирғачасини йўқотиб қўйди. Дадаси яқиндагина олиб берувди. Жуда чиройли эди, ям-яшил баргга ўхшаб ясалган эди. Балки, анави ариқчанинг бўйида ётгандир-у, Барчиной унинг тусини ўт-ўланлардан ажратиб ололмаётгандир. Балки, беркинмачоқ ўйнагиси келиб, шунчаки яшириниб тургандир.Аям билиб давоми…