Ўрозбой Абдураҳмонов. Туғилган кун (ҳажвия)

Онам мени туғаётиб, тақвимга қарамаган экан-да, бўлмаса келиб-келиб, 13 декабр куни туғиламанми! Аттанг-а, аттанг!Ҳар йили аҳвол шу денг. Одамлар қувониб-чарақлаб, тантаналар билан туғилган кунини нишонлайди, мен эса бу борада нуқул кулгига қолиб юраман. Нега шунақа экан-а?— Ҳой қўччим1ов! Сени идорамиздаги давоми…

Гулруҳ Одашбоева. Тилла белбоғ (ҳикоя)

Ҳар гал қишлоққа қадам босганда юрагим хапқириб кетади. Мана шу чанг кўча, пахса деворли пастқам уйлар, ариққа соч ёйган мажнунтоллар кўзимга оловдай бўлиб кўринади. Дов-дарахт киприкдай тизилган кўча бўйлаб борар эканман, девори нураган, томи кўчган хонадон ёнидан ўтганда бир хил давоми…

Зоҳиджон Холов. Тонготар (ҳикоя)

I У аввал узоқ ўйланди. Ниҳоят, нигоҳларини шифтдан тортиб олиб, оёққа кўтарилди. Стол устидаги бежирим тугмачани босиб, котибасига бош сураткашни чақиришни буюрди. Ўзи оппоқ қоғозга апил-тапил алланималарнидир қайд этди. Сўнг имзо чекиб, газетанинг думалоқ муҳрини чиройли қилиб туширди. Зудлик билан давоми…

Ахтамқул Карим. Эрта тушган қор (ҳикоя)

Ўша йили куз панд берди. Энди тоғдан пастга энамиз деб турсак қор ёғди. Бобом қор ёққанда йўлга чиқиб бўлмаслигини яхши билади. Ёлғизоёқ сўқмоқ йўлимизни қор кўмганди. Уни топиш амримаҳол. Қишлоқдагилар вақтида эниб тўғри қилишган экан. Тоғда сўппайиб икки оила қолдик. давоми…

Ахтамқул Карим. Тоғларга дил берган девона (ҳикоя)

Тоғларнинг бошини қора булутлар ўради…Ҳаял ўтмай қулоқни қоматга келтириб, гўё тоғдаги тошлар кўчиб тушаётгандек момақалдироқ гулдиради. Дафъатан чақнаган чақмоқ шамшири булутлар бағрини тилкалади. Гоҳида эса чақмоқ липиллабгина қолар, худди тоғларга ўғри оралагану, кимдир уни фонус ёқиб қидираётганга ўхшарди. Девонанинг хаёлини давоми…

Ахтамқул Карим. Уруш кўрган чоллар (ҳикоя)

Тоғ йўлининг танобини тортиш машаққат… Ой тўлишган пайтда йўлга тушамиз. Негадир йўлимиз унмайди. Уловли ё пиёда, зим-зиё дара қўйнида тоғу тош оралаб ўрлаб бораверамиз. Йўл тугамайди. Қорли чўққиларга туташиб кетган ёлғизоёқ йўл дармонни қуритиб, ҳолдан тойдиради, кўзларни толиқтиради. Дунё бошдан-оёқ давоми…

Ахтамқул Карим. Момоқиз (ҳикоя)

Тоғларга чиқишни бобомдан ўргандим. Баҳор келиши билан бир завқ дилимни қитиқлайди. Унинг қиёсини ҳанузгача излаб тополмайман. Ўзбек бобомнинг ортидан чопқиллаб-чопқиллаб ёлғизоёқ сўқмоқлардан юқорига кўтарилиб боравераман, худди эртаклардагидек…Тоғнинг илондек биланглаб кетган йўлларида ҳар қадамни эҳтиёт бўлиб қўймасанг, ҳаётингга бир зумда нуқта давоми…

Ахтамқул Карим. Тоғбеги (ҳикоя)

Баландда юрган одам кўп нарсани кўради…Ўзбек бобом ҳикматларидан. Йил оғир келди. Чорвадорнинг куни қорайди… Қишлоқда бир парча бўш ернинг ўзи йўқ. Ҳаммаёқни пахта эгаллади. Тошлоқ жойларни ҳам одамлар бўлиб олишган. Сурувни қаёққа ҳайдашни билмай бошим қотади.Бобом молга раҳминг келсин, деб давоми…

Ахтамқул Карим. Сўнгги ўлжа (ҳикоя)

Кўк шу қадар тиниқ эдики, Эгамберди мерган наздида осмон чўққиларга михланиб қолгандек, йўқ-йўқ, чўққилар осмон бағрини тешиб киргандек туюлади. Ёлғизоёқ сўқмоқ бўйлаб дарадан ўтаётган овчи хаёлини ана шу ўйлар банд этганди. Ови бароридан келмаган мерганнинг кўнгли ғаш. Ғаш хаёллар уни давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Куйган кўнгил ноласи (монолог-қисса)

Висол йўли ёпиқ экан, имкон қадар унга яқинлашмоқ ҳам гўзал бир ишдир. Жалолиддин Румий. Худо инсонни бир умр бахт излаш азоби билан жазолаган. Асқад Мухтор. Сени дея сенсиз яшадим. Улуғбек Ҳамдам. * * * Тонг эди. Қуёш тоғ орқасидан кўтарилиб давоми…