Анвар Обиджон. Уста гулматнинг жумбоғи (ҳажвия)

Шоирликдан илкис кўнглим совиб, баайни назм мушук, ман ит бўлибдурман. Мундоғ кескинлик кўрсатурға тўрт сабаб топдим.Сабаб рақам бир: белимдан қувват, турқимдан истара чекинғоч, ҳатто носқовоғимга алоҳинда қош учириб юрғон аҳли нозанин дафъатан юзсизликка ўтиб, пуч савлатимни бир имога олмайдургон бўлди. давоми…

Анвар Обиджон. Қувиш (ҳажвия)

Донахон тўғри гузар тарафга қочди. Балки, мен ўзим уни гузарга қараб қувлагандирман. Лекин, муҳими бу эмас…У автобус паркининг қўшқанотли дарвозасидан зўрға сиғиб ўтиб кетди. Мен равотнинг темир устунлари орасига қисилиб қолдим. Наҳот автобусдан каттароқ бўлсам, деган фикр ўшанда калламга келмабди.Бир давоми…

Анвар Обиджон. Эҳ, лаънати омбор… (ҳажвия)

Ҳаҳ, ҳў-ў-ў… Э, жиянларим-а, урушни биз кўрдик, сенлар кўрмагин.Тўғри, шахсан мен урушга боролмадим. Анави Болта пучуқ ўшанда колхўзимизга раис эди, шу йўлимни тўсди-да. Воянкаматга бориб, сенга аскар зарур бўлса, менга омборчи керак, деб турволди.Бо-о, мендан жуда зўр аскар чиққан бўларди, давоми…

Анвар Обиджон. Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия)

(Бир мажлис ҳужжатидан) Тўққиз аймоқ мақбараси ўт ола бошлагани муносабати билан тунда атроф-муҳит ва ёдгорликларни муҳофаза этиш бўйича тузилган Суперштабнинг шошилинч йиғилиши чиқарилди.Йиғилишни Суперштаб раиси Мўмин Итоатович очиб, мўътабар идоранинг масъул ходими сифатида халқ хўжалигининг барча соҳаларида катта юксалишларга эришилаётгани, давоми…

Анвар Обиджон. «Ҳемма Малина» (ҳажвия)

Шахматиллонинг вос-вос касали кучайиб борди, гоҳ Мўлтонойнинг, гоҳ Сирож баққолнинг ёқасига осилиб, «қачон хотин оберасанлар», дея кунига беш маҳалдан етти маҳалгача тиқилинч қиладиган одат чиқарди.Яқингинада уч гувоҳу бир мулла иштирокида никоҳ ўқитиб, эр-хотин бўлиб олган бу икки банданинг совчиликка бормаган давоми…

Анвар Обиджон. Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия)

1. ИШТАҲАНГИЗ КАРНАЙ БЎЛСИН – Кечирасиз, бу котлетми, ё…– Бифштекс.– Тушунарли. Нима, у тухумсизми?– Тухуми бор эди. Уни ҳозиргина…– Тушунарли. Гарнири нўхатдан денг?– Ярми макарон эди. Униям ҳозиргина…– Тушунарли. Нўхатни емабсиз, тузи пастми дейман?– Нўхатни мана энди еймиз… Менимча, тузи давоми…

Анвар Обиджон. Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия)

1. ТАЪҚИБ ҚИЛИШ Сезяпман, у менга ҳамон ўғринча тикилиб турибди. Ростини айтганда, аёлнинг нигоҳини етти қават деворнинг ортидан ҳис қила оладиганларнинг биттаси – мен. Автобус келадиган томонга қараб-қараб қўяман-у, у турган ёққа юзланишдан ўзимни тияман. Бироқ, аниқ ҳис қиляпманки, у давоми…

Анвар Обиджон. Аёллар ва хаёллар (ҳажвия)

1. ЭҲТИРОС КАМРОҚ БЎЛСИН – Бунча хилват экан бу ер?– Ҳа! Бундай хилват жойлар савоб иш учун яратилмаган!– Вой, нима қиляпсиз? Қўлингизни олинг. Эрим билиб қолса…– Тупурдим ўша эрингизга. Ошқовоқ нима-ю, у нима.– Ҳамма эркаклар ҳам ошқовоқ. Фақат, пўсти ҳар давоми…

Анвар Обиджон. Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия)

ҚОП КИЙГАН ЎҚУВЧИ ЁКИ БИРИНЧИ АРИЗА Девонаи Машраб номига қўйилган ўрта-средний мактаб тириктурига собиқ кашшоф Аспан-барабандан АРИЙЗАНОМА Ит эгасини, мушук божасини танимайдургон, ожизалар наган отиб, эркаклар бола йўргаклай бошлаган ур-тўпалон замонлар эди. Бўғоз эшак юрса қорни шилинадургон торгина кўчамиздан икки давоми…

Анвар Обиджон. Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия)

ЧОЙХОНАДА Буёққа ўтир, гражданин Абдукарим. Пажалиста, нондан ол. Ие, сеники қаймоқли патирми? Нў, нў! Қани, ўшани ушатгин-чи бўлмаса.Хў-ў-ш, тракторингда ҳалиям далаларни гуллатиб юрибсанми? Филтрни тез-тез янгилаб турсанг бас, мотор эшакдай ишлайверади. Вот, асосий масала қаерда!Техникани сувдек биламан, ўттизинчи йилларда МТСга1 давоми…