Анвар Обиджон. Тутунфуруш (ҳажвия)

Мани биласиз, ака, дўппим ерга тушиб кетса, биронтасига беш сўм бериб олдирадиган йигитларданман. Гастранўм мудирининг жияни деган номим бор. Мана, касби ҳалолимни кўриб турибсиз – тратуварнинг четига ўрнашволиб, кунига бир яшик «Родопи» сотаман. Молия агенти пачакилашмай турса, кам деганда йигирма давоми…

Анвар Обиджон. Совиган кўнгил (ҳажвия)

Шу топда у кўзимга янада совуқ кўриниб кетди. Афтимни тириштириб, юзимни четга ўгирдим.Кайфиятим тушганини пайқаётгандек, «илгарилари мендан жонингизниям аямас эдингиз, энди меъдангизга тегдим шекилли», деяётгандек туюлди. Ўнғайсизланиб, кўзимни ерга қададим.У эса гўё таънани давом эттирди: «Балки, мендан қутулмоқчидирсиз?»«Ҳа!» деб бақиргим давоми…

Анвар Обиджон. Тўнни тескари кийиш (ҳажвия)

Янги тўқимачилик комбинати қурилиши ҳақида газетада бир саҳифалик тантанавор мақола берилгач, телестудиядагилар ҳам бирдан енг шимариб қолишди. Бош муҳаррир мени ҳузурига чақириб, бу жойдан шошилинч кўрсатув тайёрлашимни топширди.Ишни бизни илиқ кутиб олган қурувчилар-у, зарур ашёларни қурилишга узлуксиз етказиб беришга эришаётган давоми…

Анвар Обиджон. Касофати темиртак (ҳажвия)

Бу дунёда нима кўп? Билиб-билмай ўзлигини сотувчилар. Яна-чи? Яна… қисқартма номлар: БМТ, АҚШ, ТошМИ, СССР… ва миллион ҳоказолар.«РАФ» – шулардан биттаси. Йўқ, бу янги ташкилот эмас, амалдорларнинг ранги ўчмай қўяқолсин. Раҳбарларни Ағдариш Фирмаси ҳали тузилмаган. Аспан атторнинг сандиғидан сал каттароқ давоми…

Анвар Обиджон. Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия)

– Хўп, сизга нима керак?– Мана рўйхат… хў-ў-ш… ўнта танк, йигирмата бронетранспортёр, ўн бешта қирувчи учоқ, ўттизта Зиёдботир, қирқта светофор, шунча милиционер, бешта гўшт ташийдиган машина.– Зиёдботирлар аллақачон тугаб кетган. Ўрнига танк олақолинг. Ёки светофор.– Шунча светофорни нима қиламан? Кейин, давоми…

Анвар Обиджон. Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия)

Холисанлилло айтганда, рус тили дарсининг ўзиям мана мундоқ етиб турувди, яна чет тили қўшилди– французча. Она тилимиздан фарқи шуки, шаҳардан тўртта ўзбекча сўзни ёдлаб келган бўянчоқ ўқитувчимиз: «Мактаб тамом, ҳамма – далага!» – деса, биз: «Бонжур, мадам, бонжур!» – деймиз.«Фаранг давоми…

Анвар Обиджон. Шомурод ҳасибфурушнинг футболга боргани (ҳажвия)

Азиз Несинга таъзим ила… Бир тоғора ҳасибни кўтариб Шайхонтовурга чиқсам, кўчада одам танқис, ҳамма ўзини футболга урворибди. Харидорнинг кетидан қувиб менам стадионга кирдим. Кирдим-у, юрагим орқага тортди. Ёпирай! Ҳеч каснинг бошига тушгулик қилмасин-у, агар шунча одам тўйингга бостириб келса борми, давоми…

Анвар Обиджон. Байрам интервьюси (ҳажвия)

Жамоатчи ҳажвчимиз байрам арафасида улфатчилик фанлари доктори Маишат Маишатович билан суҳбатда бўлди. Кўпчиликка отнинг қашқасидек танилиб қолган Маишат Маишатович янги йилни кутиб олиш тартиби ҳақида ўз тоифасидаги шахсларга қарата гапириб, шундай деди:– Қадрли шишадошлар, азиз ҳамтовоқларим! Мана, янги йил ҳали давоми…

Анвар Обиджон. Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия)

ёки олимликка ишқибоз, ашаддий Гулматшунос Бурундор Тусмолийнинг ҳали тасдиқланмаганилмий иши Ҳаммомда лунгисиз юрган сўтакни кўрганмисиз? Кам бўлмасинлар! Чинданам кўрган бўлсангиз, демак мушкулимиз анча осонлашибди, яъни одамизод ибтидоий даврда қўшнилар ёнидан қай аҳволда ўтиб борганлигини изоҳлаб ўтиришга ҳожат қолмабди.Хўш, одам боласи давоми…

Анвар Обиджон. Чакалакзор афсонаси (ҳажвия)

Чакалакзор султони Фил эртак китобни варақлаб ўтириб, қадимги ҳукмдорлар саройида ўқтин-ўқтин мушоиралар ўтказиб турилгани, шеърхонлик баҳсида ғолиб чиққан шоирлар тақдирлаб борилгани ҳақидаги жойига беихтиёр кўзи тушиб қолди.«Наҳотки, менга тобе бўлган жониворлар ичида шеър ёзишни уддалайдиганлар топилмаса? – дея ўзига-ўзи савол давоми…