Анвар Обиджон. Нокдаун (ҳажвия)

Пиёниста деманг мени. Боксчиман. Чертсам, шайтонлаб қоласиз. Лекин, оддий фуқароларни нокаут қилиш машҳур спортчиларнинг обрўйини пастлатади холос. Яратганга шукурки, мениям ҳозирча обрўйим баланд.Бойқораевни биларсиз? Боксдан Осиё чемпиони бўлди… Телевизўрда кўрганман денг? Зўр, а? Мен ўша зўравонни бир пайтлар шунақаям савалаганманки, давоми…

Анвар Обиджон. Даволаниш (ҳажвия)

Атроф зимистон. Юрагим ҳижил…Тиш-ш! Қулоқ солинг-а, орқамдан писиб келаётган ажиналар шивир-шивир қилишяпти. Каминани бўғизламоқчимикин улар? Ана, эшитяпсизми?Йўқ. Бақатеракнинг барглари шилдиряпти шекилли. Шабада эсиб турибди-да.Атроф зимистон. Юрагим бежо!Ё алҳазар! Буниси қанақа махлуқ энди? Ҳезалакларга ўхшаб куляпти. Тиши аррасимон бўлса-я…Уф-ф, шундан қўрқиб давоми…

Анвар Обиджон. Ресторанда танишганлар (ҳажвия)

– Дунёнинг ишлари ғалати-да, ука. Тасодифан битта столда ўтириб қолиб, мана, тузуккина танишволдик.– Ўзи қаерликсиз, ака?– Эшонгузарда тураман.– Ие! Балки поччамни танирсиз?– Опанг эшонгузарга тушганми?– Йўқ, синглим. Оти Холиниса.– Холиниса дедингми? Тўхта, тўхта, ҳалиги ҳиндужамол келин сени синглинг бўлмасин тағин? давоми…

Анвар Обиджон. Шубҳа (ҳажвия)

– Кейинги кунларда менга шубҳа билан қарайдиган бўпқолдингиз. Кўнглингиздагини очиқ айтаверинг, Аҳмадхон ака.– Ниманиям гапирай? Умуман… расвосан!– Ё тавба!– Ҳа! Сенда менга нисбатан ҳеч қандай самимийлик йўқ.– Ё тавба! Ё тавба!– Биламан, тилинг бошқа, дилинг бошқа. Кўпдан бери, сал пайт давоми…

Анвар Обиджон. Сўлим хиёбонда (ҳажвия)

Хиёбондаги боғкурсида ёлғиз ўзи ўтирибди. Кўриб турибман, анвойи гулларга термилиб баҳра олаётгани йўқ. Хаёли бошқа нарсада.Сигаретни четга отдим-да, бориб унинг ёнига ялпайдим. У, кўзларини жовдиратиб, менга бир қараб қўйди. Сездимки, ғирт ўшандақалардан.Тўғрисини айтсам, унга қараб туриб, негадир ачиниб кетдим. Ҳали давоми…

Анвар Обиджон. Пойгакдагилар (ҳажвия)

Ботинкавой билан Туфлиой далабоғдаги бир уйнинг остонасида учрашиб қолдилар.– Ҳалиям асфални ўйиб юрибсанми, пошнангдан аканг? – дея суқланиб гап отди Ботинкавой.– Бор-е! – нозланиб, бурнини чўччайтирди Туфлиой.– Аъзойи баданингдан ачиган пайпоқнинг ҳийди келяпти. Нарироқ тур.– Ҳў! Намунча осмонлайсан? Сен амрикони давоми…

Анвар Обиджон. Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия)

Ўқувчиман, лекин амалим бор – мактабимиздаги «Қалампир» деворий газетасининг муҳарририман. Ушбу сатирик газетадаги серғалва фаолиятим давомида гоҳ имзосиз, гоҳ сарлавҳасиз мақолаларни кўп учратганман. Баъзилар шошқалоқликлари боис сарлавҳа қўйишни шунчаки эсдан чиқаришади, баъзилар ачитқироқ сарлавҳа тополмай, бу юмушни менинг зиммамга юклаб давоми…

Анвар Обиджон. Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия)

Ўзбекнинг бошини тангримиз миллион йил пиширган, ўзбекнинг эси кўп, ҳар бир ишининг тагида тоғдек тажриба бор – овқатни қўлида олади, қўли куймаса, кейин оғзига солади.Ярим йиллик ҳисобот билан банд бўлиб, қоғозбозор хонасидан чиқишга ҳам вақт тополмай қолган Тўймас оға чойхонадан давоми…

Анвар Обиджон. Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия)

Сал маданиятли кўринай деб шунча вақт бекорга овора бўлдим: тирикчилик масаласи чатоқлашиб кетаётганини ҳазил-ҳузулга йўйиб, минг марта шама қилгандирман, на тепадагилар тушунишди, на пастдагилар. Энди асли тўпорилигимга қайтиб, тўғрисини гапираман – ишлар хуржун! Умуман кун кўриб бўлмай қолди!Бу қанақаси – давоми…

Анвар Обиджон. Марайим ғижжак (ҳажвия)

Қара, Аливой, қара – бир қўлида бўғча, бир қўлида бола, яна учтаси этагига осилган…Шунақа хотинларни кўрсам, эркаклигимдан суюниб, «қуқуғ»лагим келади, яратганнинг ҳимматига тинмай тасанно айтаман. Агар тангрим озгина лойни аяса борми, ҳозир липпамга гугурт қистириб, айвонда хамир қораётган бўлардим. Унда, давоми…