Хурсандбек Тўлибоев. Куйган кўнгил ноласи (монолог-қисса)

Висол йўли ёпиқ экан, имкон қадар унга яқинлашмоқ ҳам гўзал бир ишдир. Жалолиддин Румий. Худо инсонни бир умр бахт излаш азоби билан жазолаган. Асқад Мухтор. Сени дея сенсиз яшадим. Улуғбек Ҳамдам. * * * Тонг эди. Қуёш тоғ орқасидан кўтарилиб давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Денгиз ҳайқириғи (ҳикоя)

Раҳмат бобо негадир сўнгги пайтлар невараси Жаъфар билан қирғоғидан ажралиб, юзлаб чақирим олислаб кетган денгиз бўйларини сайр этишни одат қилди. – Ёшлик пайтларим, мана шу Орол денгизининг қирғоқларида ўтган, -деди неварасининг қўлидан ушлаб. Жаъфар бўлса бобосининг ҳар бир гап-сўзини диққат давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Ҳаётга қайтиш (ҳикоя)

Ишдан кетганимга уч кун бўлди. Ўтган уч куним менга уч йилдек туюлди. Шу оралиқда – ўтган фурсатларда на кўчага чиқдим, на бир танишларга сим қоқдим, на ёнма-ён хонада турадиган дўстларимни йўқладим, умуман ўша пайтдаги кайфиятим кўпчиликка қўшилишга, улар билан яйраб-яшнашга давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Ҳаётга қайтиш (ҳикоя)

1 Апрел ойининг охирги кунлари эди. Дераза ташқарисида қушлар галаси у ёқдан бу ёққа учиб ўтар, «виж-виж»лаб, ёқимли овозлари осмону фалакни тўлдириб чарх урарди… Саккизинчи хонада ётган беморнинг идроки ҳеч нимани англай олмади. Бир пайт қабоқларини очди. Бу Жавоҳир эди. давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Ҳикоя ёзиш сири (ҳикоя)

Тун. Оламни зулмат қоплаган. Кутилмганда эшик тақиллади. Секин оёқ учида юриб, торгина даҳлизга чиқдим. Устига-устак чироқ ҳам ўчиб қолган экан. Акамнинг ўғли уйғониб кетса борми, ухлатиш – овутиш қийин. Янгамга ҳам осон тутиб бўлмайди. Куни бўйи уй-рўзғор ишлари билан банд давоми…

Иномжон Абдиев. Тақдири азал (ҳикоя)

Ҳалима опа эри билан келишиб олганларидек, тўй ҳақидаги гапни, тушликдан кейин очмоқчи эди. Қараса ўғли овқатни ҳаш-паш дегунча тушириб бўлиб, жуфтакни ростлаяпти. Шунинг учун бирдан ўғлининг қўлидан тутдида: – “Ўтир сенга гап бор”, – деди, кулимсираб. Энди кўчага отланган Салим давоми…

Иномжон Абдиев. Оққуш (ҳикоя)

Олти-етти яшар ўйинқароқ болакайман. Кеч куз эди чамаси. Вақт пешиндан оққан. Бобом билан далани қоқ иккига айириб, бетон ариқ бўйлаб то зовургача чўзилган тупроқ йўлдан кетаяпмиз. Ботинкамни қўлимга олволиб, ҳовур кўтарилиб турган тупроқни ҳузур билан босиб бораяпман. Йўлдан устига қамиш давоми…

Иномжон Абдиев. Чиста ўзбекча гаплаш…сак (ҳажвия)

Ўртоқларга откревенний хатДўстлар, данний мамент родной тилимизга давлат статуси берилган указ чиққанига йигирма икки йилдан ошди. Бу катта срок. Шунча йил бўлибди-ю, фактически ҳали ҳам тилимизга разноб-разний сўзларни аралаштириб гапириб, порот бўлаяпмиз. Катта братанлар ҳам, молодойлар ҳам чиста ўзбек тилида давоми…

Иномжон Абдиев. Қоринбой (ҳажвия)

Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тарелка тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди. Устидан кетма-кет икки пиёла чойни симириб, менга “ҳеч нарса емадинг-га”, деди, идда-о билан. Кейин тер босган пешонасини рўмолчаси билан артаркан, энди муддаога ўтавер дегандек,  ўткир қараш қилди.– давоми…

Иномжон Абдиев. Кимнинг думи бор? (ҳажвия)

Ҳамкасбим Усмонжон мен ҳозиргина таҳрир қилиб тугатган “Мухбир муҳаррирнинг чўнтагидами?” сарлавҳали мақолани кўздан кечирар экан, бирдан тутақиб кетди: — Нега, нима учун тўғри сўзларни ҳам бузиб, қизартириб ташладингиз?—  Қайси сўзни? — ҳайрон бўлдим.— Мана, — у менга қўлёзмани узатди. — давоми…