Холиёр Сафаров. Ҳайдар бобо (ҳикоя)

Охирги пайтларда Ҳайдар бобо жуда ғалати бўлиб қолди. Уни гоҳ уй олдидаги омонат курсида мунғайиб узоқ-узоқларга тикилиб ўтирган ҳолда, гоҳ уйи атрофида қўлларини орқага қилганча асабий юрганини, баъзан эса кун қиёмда бўлишига қарамай пешанасига чорси белбоғ боғлаб, томорқасида кетмон ураётганда давоми…

Холиёр Сафаров. Атиргул (ҳикоя)

Малик ака чўчиб уйғонди. Бошини кўтариб, ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган ўғилчасига қаради.  У ўғлининг тепкилаб суриб ташлаган кўрпасини елкасига тортиб қўйди-да,  хомуза тортди. Мудроқ кўзларини уқалади ва дераза томон нигоҳ ташлади. Ҳали тонг қоронғу. Бир-иккита машинанинг ғир-ғирини айтмаса, кўча сокин, давоми…

Рустам Жабборов. Интиҳор (қисса)

“Ҳар гал ноутбук қаршисига муайян мақсад, аниқ бир ғоя билан ўтирардим. Чунки, ёзишим керак бўлган асаримининг мавзу ёхуд мазмуни, аввалроқ миямда пишиб етилган бўлади. Ҳозир шеър ёзмоқчи эмасман, бу аниқ. Буни мақола, ҳикоя ёхуд қисса деб атагим ҳам йўқ. Муаллифнинг давоми…

Гўзалой Матёқубова. Шаҳарлик қиз (ҳикоя)

Пешин. Ҳали баҳорнинг бир неча кунлик ҳақи бўлишига қарамай ҳаводан ёз нафаси келади. Қайрағоч тагидаги сўрида онам кўрпа қавияпти. Уй биқинида олапар итимиз тил осилтириб мудраяпти. Ўзи қоп-қораю, негадир унга отам олапар деб ном берган, биз ҳам шунга ўрганганмиз. Бир давоми…

Гўзалой Матёқубова. Бахт (ҳикоя)

Ниманингдир товушидан чўчиб уйғониб кетдим. Кўча томонга қараган ғира-шира ёруғ тушиб турган дераза тез-тез, қаттиқ-қаттиқ чертилар, “Қизлар, эшикни очинглар”, деган овоз келарди. Онгим кеча қариндошиникига кетган дугонам эканлигини идрок этгач, ўгирилиб ҳамхонамга қарадим. Унда қимир этган ҳаракатни кўрмагач, истамайгина ўрнимдан давоми…

Гўзалой Матёқубова. Элдор (ҳикоя)

Айни саратон вақти, ғир этган шабада йўқ. Қуёш ёндираман дейди. Элдор энди сигирларни тўранғилар соясига боғлайман, деб турганида арқонлар эскилигидан узилиб, сигирлар шаталоқ отиб, ҳар томонга тарқаб кетишди. Уларни тутиб боғлайман, дегунча ҳолдан тойди. Дармони қуриб, оёқларини зўрға судраб уйига давоми…

Собир Сайҳон. Юрт соғинчи (қисса)

Муқаддима Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму? Хаста кўнглим чекмаган дарду балоси қолдиму? Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ашрафи махлуқот1 сифати билан мушарраф одам зотини инсон мартабасига кўтарган илмдир. Кишиларнинг фазилатли бўлишига сабаб шу чиройли Ватанга садоқат каби маънавий бойликдир. Бу олий давоми…

Собир Сайҳон. Буғдой экиб арпа ўрганлар (қисса)

Камина — Орифжон Саид Маъруф ўғли Наманганнинг Найманча қишлоғиданман. Онам – Эгамберди қизи Бибирисолат.Бу эсдаликни Саройкамарда ёза бошладим. Бу ерларга ўн йил олдин кўчиб келганмиз. Ёшим 17 да. 1931 йилда туғилганман. Дарёга яқин қишлоғимни элас-элас эслайман. Муллараҳмат номи билан шуҳрат давоми…

Турғун Пўлат. Ичкуёв (қисса)

«Ил-18» танасидаги бор қувватини тўрт баҳайбат моторига бериб, қулоқни қоматга келтирганича ғизиллаб олдинга интилди-да, девсифат зарда билан бир силкиниб кўкка парвоз қилди. Шундагина Ўринбой бу ишларнинг бари тушида эмас, ўнгида бўлаётганига тамом ишонди. Йўқса, тили ажабтовур чучук, баъзи сўзларнинг охирини давоми…

Турғун Пўлат. Уйлар муборак (ҳикоя)

Мамазоҳир яқин уч-тўрт ойдан буён кўчадами, чойхонадами, радио ё телевизордами «Тўйлар муборак» деган ашулани эшитиб қолгудай бўлса, бехосдан «қуллуқ, қул-луқ» деб юборадиган қилиқ чиқарди. Тағин унинг ёши элликдан ошиб, етти боланинг отаси бўлганда, хотинини янгилабди-да, деб ўйламанг. Йўқ, асло ундай давоми…