Ўзбектош Қиличбек. Ширин хурмо (ҳикоя)

Шаҳарнинг гавжум ва сершовқин бозорларидан бири.Устига уюм-уюм хурмолар терилган бозор растаси.Ўрталиқдаги жойлардан бирида лаб-лунжига аямай бўёқ чаплаган, қирқ ёшлардаги тўлагина жувон савдо қилмоқда. Қўли-қўлига тегмайди.Харидорлар бироз сийраклашгач жувон ёнидаги сотувчилар сафига кечагина қўшилган одмироқ кийинган тенгқур аёлга юзланди.— Хурмонгиздан битта давоми…

Ўзбектош Қиличбек. Яхшиликнинг баҳоси (ҳикоя)

«Ҳозир бутунлай ўзгаргансан: одамларга қўшилмайсан – одамовисан, дўст-ёрга кўз учида қарайсан – манмансан! Авваллари ҳечам унақамасдинг-ку! Нега бунчалар ўзгариб кетдинг?!»  Баъзан ўзимга-ўзим шундай саволлар бериб ўйга толаман.Ота-онамдан узоқда, уларнинг кўмагидан кечиб ёш бошим билан шаҳарга кўчиб келиб икки қаватли уйнинг давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Оқ девор (ҳикоя)

Дарсдан шошиб чиқдим. Ана холос, ёмғир беаёв қуйяпти-ку. Аксига олиб бугун бир кўргазма ташкилотчилари билан суҳбат уюштирмоқчи эдим. Шундай ёмғирда бориш шартмикан-а? Ё бугун бормай қўяверсаммикин? Йўқ, эртанги дарсга бирор нима тайёрлашим керак! Фикрларимга қарши чиққандай ёмғир ҳам савалаб қуярди. давоми…

Гулноз Мамарасулова. Муаллима холам (ҳикоя)

Ўша изғирин, совуқ қиш кечаси ҳали-ҳамон эсимда. Ташқаридаги шамолнинг ғувиллаши қулоқни қоматга келтиргудек эди гўё. Йўқ, мен ўша куни тизза бўйи қор ёққанини айтмаяпман. Яхшиси, ҳаммасини бошидан бошлай қолай… Онамларнинг оиласи серфарзанд бўлган. Ўн битта бола: етти қизу тўрт ўғил. давоми…

Гулноз Мамарасулова. Ишонч гуллари (бадиа)

Мен сизга ишондим… Шундай ишондимки, қалбим бу туйғуга лиммо-лим тўлганидан ўзимни қўярга жой тополмаяпман. Дунё бир зумгина гулларга бурканди. Нурли, фараҳбахш туйғулар бутун оламни қамраб олди. Бутун дунёними?! Ёки фақат менинг қалбим шундай ҳисга тўлганми? Билмадим… Билганим эса бахт мени давоми…

Бахтиёр Абдуғафур. Ғурур (ҳикоя)

Ёши олтмишлардан ошган, гардиши ва ойнаси қалин кўзойнагию сарғайиб кетса ҳам бошидан тушмайдиган Марғилон дўпписи билан қишлоққа таниқли бўлган Тоҳир домла энди янги ном билан одамларнинг оғзига тушди: унинг тўққиз яшар невараси тўп ўйнатиб, антиқа ҳунарларни кўрсатаётганмиш! Энг қизиғи денг, давоми…

Гўзалой Солиҳ. Ғолиба (ҳикоя)

— Ё, мадад! Зарифанинг овози даврадан эшитилаётган “Ҳа, ҳа баракалла, бўшашма”, каби ҳайқириқлардан фарқли ўлароқ, гулдуракдек янгради. Одатда, у кескин ҳаракат қилмасидан олдин шундай дерди. Бу сафар ҳам шундай деди-ю, рақибасини елкаси оша кўтариб, чирпирак қилиб, ерга урди. Унинг гурсиллашига давоми…

Рафиқ Холид Қорай. Бўз эшак (ҳикоя)

Дарёдан сув ташиётган болалар тоғ йўлида бир кекса кишининг ётгани ҳақидаги хабарни келтиришди. Бир бўз эшак ҳам ўша ерларда ўтлаб юрарди. Буни эшитган Ҳусман хўжа: – Қани, бориб кўрайлик-чи. Ўзи нима гап экан? – деди. Шомга яқин қолганди. Икки сой давоми…

Ўзбекистон-Германия – 20 йил: “Фарғона водийсидаги учрашувлар”

Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси, Тошкентдаги Goethe институти, Германия Халқ университетларининг халқаро ҳамкорлик бўйича институти (dvv international) ҳамда Хориждаги мактаблар бўйича Германия Марказий бошқармаси ваколатхонаси (ZfA) ҳамкорлигида “Фарғона давоми…

«Мунажжимлар башорати»га ишонманг!

Бугун кўпгина газеталарнинг охирги саҳифаси «Мунажжимлар башорати»га бағишланган. Бу ҳолат кўпинча тушунтирилса ҳамки, баҳона ва сабаблар топилади: «халқимиз қаттиқ ишонади-да…» Газета дўконларида баъзиларнинг охирги саҳифани диққат билан кузатаётганини кўриб қоламиз. Кузатув мақсади: «Мунажжимлар бусафар нима дейишибди?!» Хуллас, юртимизда мунажжимлар башоратига давоми…