Абдулла Вахшиворий (1962)

1962 йил 31 мартда туғилган. “Сизни яхши кўраман”, “Ишқ дарахти” китобларининг муаллифи. Шоирнинг янги, “ Жаннат юртим”, шеърий тўплами нашрдан чиқиш арафасида. Тошкент телерадиокомпаниясида катта муҳаррир бўлиб ишлайди. ЎЗБEК ЭЛИМ Эшикдан келганга тўрини берган, Меҳмон, деб қалбининг қўрини берган, Топган-тутганини, давоми…

Хуршида Нишонова (1988)

Хуршида Нишонова 1988 йили Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факултетини тамомлаган. Шеърлари вилоят, республика наширларида эълон қилиниб борилади. * * * Тош шаҳар, Тор хона, Эски анжомлар. Хира фонус ёритар тошли йўлакни. Тун яримлаб қолган, давоми…

Обидхон Мамадалиев (1988-2022)

Обидхон Мамадалиев 1988 йили Наманган шаҳрида туғилган. Шеърлари вилоят, республика нашрларида эълон қилинган. * * * Ялла айтсин янгалар Наволарга тўймаймиз Кел севгилим озгина Севги-севги ўйнаймиз Дунёни бироз унут Англайлик севги сирин Эртак-эртак ўйнаймиз Мен Фарҳод-у, сен Ширин Кел ўйланмай давоми…

Шуҳрат Шокир (1987)

Шуҳрат Шокир 1987 йили Тожикистоннинг Ленинобод вилояти, Исфара раёнида туғилган. Хўжанд давлат университети ўзбек филологияси факултетида таҳсил олган. Ҳозир ўқитувчилик қиляпти. «ЎРИК ГУЛЛАРИ» ТУРКУМИ Дурдонага бағишлайман Энди тўкилмасман, завол билмасман Яшиллик ахтариб юрмасман бекор. Тунларни сипқориб, тонгда ўлмасман Остонамга йўқлаб давоми…

Жўрабек Жаҳон (1987)

Жўрабек Жаҳон 1987 йили Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факултетини тамомлаган. *** Дўст қолмади менга ўзга қалам бирлан қоғозимдан, Ўгитлар ўрганиб ўсдим ҳаёт номли маросимдан. Дилимда дилдорлар ўсди, йўлимни минорлар тўсди, Ишқ юракнинг яқин дўсти, қўймасин давоми…

Муслим Мусаллам (1986)

Муслим Мусаллам 1986 йили Наманган шаҳрида туғилган. Шеърлари вилоят, республика наширларида эълон қилинган. “Келажак овози – 2008” ғолиби. Ёш ижодкорларнинг Зомин, Дўрмон семинарлари иштирокчиси. * * * Деразангда яна ўчди шам, Дайди итлар инграган сахар Ойналарга юзини босди, Оппоқ қорни давоми…

Зоҳиджон Холов (1986)

Зоҳиджон Холов 1986 йилнинг 17 октябрида Паркент туманида туғилган. У 2003 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Зоминда ўтказилган истеъдодли ёш ижодкорларнинг 7-анъанавий Республика анжуманда иштирок этган. Шу йили “Камолот” ЁИҲ ташкиллаштирган “Истеъдод — 2003″ кўрик-танловида шеърлари юқори баҳоланиб, “Моҳир ижодкор” номинацияси давоми…

Исомиддин Пўлатов (1985)

Исомиддин Пўлатов 1985 йилда Самарқанд вилояти Ургут тумани Сўфи қишлоғида туғилган. 2004-2004 йилларда Самарқанд давлат университети филология факултетини битирган. 2008 йилдан буён вилоят «Зарафшон» газетасида фаолият юритиб келмоқда. Айни пайтда таълим ва маданият бўлими бошлиғи. ҚИСҚАРТИРИБ БЎЛМАС… Олти куннинг ўтиши давоми…

Наргиза Асад (1984)

Наргиза Асад 1984 йил Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани Гул қишлоғида туғилган. “Саодат манзили” илмий мақолалар ва “Ишқ остонаси”,  “Юрагимнинг сарҳадлари” номли шеърий китоблари чоп этилган. “Атиргул” мукофоти, Мустақилликнинг 20 йиллиги кўкрак нишони билан тақдирланган. * * * Уюлиб ётади давоми…

Носиржон Жўраев (1984)

Носиржон Жўраев 1984 йили Наманган вилоятининг Наманган туманига қарашли Шўрқўрғон қишлоғида туғилган. 2001-2007 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факултетининг бакалавр, магистратура босқичларида таҳсил олган. “Улғайиш кунлари”, “Муҳаббатдан сўнг…”, “Энг қудратли зарра” каби шеърий китоблари, “Ноябр куйи” ва давоми…