Никола Буало. Франция академияси аъзоси жаноб Перрога мактуб

Жаноб! Бирмунча вақт олдин иккимизнинг орамизда низо чиққанидан кўпчиликнинг хабари бор, демак, энди уларни ўзаро сулҳга келганимиздан ҳам хабардор қилиб қўймоғимиз лозим. Шунда улар бизнинг Парнасдаги бу можаромиз Қирол ҳазрати олийлари ғоят донолик билан тақиқлаб қўйган дуэлга ўхшаб кетганини тушуниб давоми…

Теодор Драйзер. Қудратли Рурк (ҳикоя)

Мен уни илк дафъа Спайк шаҳри таъмирлаш устахонасида учратдим. Машина бўлимида кичикроқ динамо учун тагкурси ётқизаётган эдилар, у ишни бошқараётганди: гоҳ кимнидир бақириб сўкар, гоҳ амрона овоз билан ниманидир буюрарди. Унинг қўл остида ўнтача италиялик ишлар, уларнинг ҳаммаси бир хил давоми…

Нигора Ҳайдарова. Ўзбек анимация санъати

Анимацион фильмлар ёш томошабинлар орасида персонажларнинг қизиқарли тасвири, жўшқинлиги, ранг-баранг кўринишга эга эканлиги билан машҳурдир. Буюк режиссёр С.Эйзенштейннинг фикрича, анимация санъати (мультипликация) нинг энг муҳим вазифаларидан бири – инсон тушунчаси, дунёда содир бўлаётган жараёнлар, табиат ҳодисаларининг анимизм феномени воситасида жонланишидир. давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Улуғ адибнинг улуғ нияти

Бадиий адабиёт хазинасини ўзининг дурдона асарлари билан бойитган Чингиз Айтматовнинг ижоди билан таниш бўлмаган фаол китобхонни топиш қийин бўлса керак. Адиб асарлари дунёнинг барча қитъаларида севиб ўқилади. Ҳар бир миллат вакили уларни мутолаа қилар экан, ўзи, миллати ва ватанига дахлдор давоми…

Муродбой Низанов. Одам қандай қарийди? (ҳажвия)

Сизнингча, одам қандай қарийди? Ёши улғаяди, тани тўзийди, шундайми? Йўқ, тополмадингиз? Билсангиз, одамни одам қаритади! – Сейтекни яқин орада кўрдингми? – сўради Мустафо бир маъракада учрашиб қолганимизда мендан. – Йўқ. – Бечора жуда қариб, чўкиб қолибди. – Қанақасига? Учовимиз институтда давоми…

Карим Баҳриев. Уйғонаётган фикр (1989)

Ҳужжатли кино ҳақида мулоҳазалар Кимки умумий фалокат дақиқаларида ватан мустақиллигидан бошқа бирон-бир хаёлга борса, у озод давлатда яшашга ҳақли эмас. Фридрих Клингер «Кеча 10-троллейбусга чиқиб, студентлар шаҳарчасига бораётсам…» Сўзларимни тинглаб ўтирган танқидчи дўстим ҳангома шу ерга келганда бошини кўтарди, кескин давоми…

Саидвафо Бобоев. Халоскор хабар (ҳикоя)

Мен айтиб бермоқчи бўлган бу воқеа собиқ шўролар даврида юз берганди. Полкимиз Байкал ортидаги кичик бир шаҳарчада жойлашганди. Зобитлар турли миллат вакилларидан иборат бўлган аскарларга нафрат ва алам билан муомала қиларди. Миллатлар ўртасида турли низолар қўзғаш, аскарларни бир-бирларига қарши қайраш давоми…

Сунай Акин (1962)

Таниқли турк шоири Сунай Акин (Şükrü Sunay Akın) 1962 йил 12 июлда Трабзон вилоятининг Мачка шаҳрида туғилган. Истанбул университетининг Физика факультетини тамомлаган. Мармара университетининг Нафис санъат бўлимида дарс берган. Айни пайтда Туркия давлат телевидениесида фаолият олиб бормоқда. 2005 йил Истанбулда давоми…

Жўшқин Қорабулут (1956)

Таниқли турк шоири Жўшқин Қорабулут (Coşkun Karabulut) 1956 йил Карс вилоятининг Сариқамиш шаҳрида туғилган. Хожитепа университетининг социология факультетида таҳсил олган. Бугунги кунда Фатиҳия Санъат марказининг ижрочи директори. “Самолар қадар”, “Не бор бизники бўлган?”, “Ташлаб кет мени”, “Чизги”, “Сўзлар ҳам ўлажак” давоми…

Меҳмет Нури Пармаксиз (1974)

Меҳмет Нури Пармаксиз (Mehmet Nuri Parmaksız) 1974 йил Истанбулда туғилган. Ғозий университетининг турк филологияси факультетини тамомлаган. “Сел томчилари” халқаро адабий лойиҳаси раҳбари. “Жоҳит Ситқи Таранжи ва унинг мактублари”, “Муғон шеър оқшомлари”, “Кўнгилдан ташқарида”, “Капалак умри” каби бир қанча шеърий ва давоми…