Ўлик денгиз дунёдаги энг ғалати сув ҳавзаларидан биридир. Бундан миллион йиллар муқаддам ундаги сув сатҳи ҳозиргисидан 420 метр баланд бўлган. Бу Ўрта Ер денгизининг сув сатҳидан ҳам юқори кўрсаткичдир.
Ўша вақтлар унда ҳаёт бўлган. Аммо буюк қурғоқчилик даврида у ниҳоятда кўп сув буғланиб кетиши оқибатида ҳозирги аҳволга келиб қолган.
Денгизнинг ўзига хос хусусиятларидан бири таркибида 23—25 фоиз туз мавжудлигидир. Океан суви таркибида эса 4—6 фоиз туз бор. Агар унинг сувини татиб кўрмоқчи бўлсангиз, у шўрлигидан ташқари хлорли магнийга мўллиги сабабли кўнглингизни ҳам айнитади, ушлаб кўрсангиз, кальций хлорид кўплиги сабабли мой бўёққа ўхшаб кетади.
Ўлик денгизда бирор жонзот яшамайди. Кўпинча денгизга Иордан дарёсидан оқиб келган балиқлар тушиб қолади, аммо сувнинг шўрлигига чидай олмай, ҳалок бўлишади. Уларни денгиз соҳилидан уя қуриб олган қушлар маза қилиб ейишади.