Деярли барча ҳашаротларнинг ўзига хос насл етиштириш усули бор, бироқ уларнинг айримлари, масалан, тукли ари бу борада анча маҳоратлидир. Айрим тукли арилар ўз болалари учун лойдан кичик уя ясашади. Бошқалари уяни қоғоздан қилишади. Яна бирлари ердан ёриқ кавлашади, улар орасида дарахтга уя қурадиганлари ҳам мавжуд.
Уя тайёр бўлгач, она тукли ари уяда захира овқат ҳозирлаш мақсадида овга чиқади. Оч тукли арилар овқатни жуда фарқлайди: айримлари фақат ўргимчакларни ейди, бошқалари қўнғиз, пашша тутиб кун кечиради, кўпгина тукли арилар тирик овқатдан бошқа ҳеч нарса билан озиқланмайди.
Уларнинг модалари зарур ҳашаротларни топиш учун олис масофаларга учиб боради. Улар ўзларининг кучли жағлари билан тутиб олгач, ҳашаротнинг асаб марказига нишларини санчади. Бу заҳар бутунлай мажолсиз қилади, аммо ўлдирмайди, шу боис жажжи тукли арилар ҳашарот этини еб бўлгунларича тоза ҳолда туради.
Тукли арилар асалари ва чумолилар сингари пардақанотли ҳашаротлар гуруҳига киради. Ранг-баранг турдаги бу ҳашаротлар, асосан иккига бўлинади. Уларнинг бир қисми уя қуриш ва наслларини овқат билан таъминлаш учун бир жойга тўпланади. Тукли арилар ўз ҳолича, ёлғиз яшайди.
Бу икки гуруҳ қанотларининг жойлашуви билан ажралиб туради: гуруҳчи тукли арилар буклама елпиғич мисоли қанотларини тўғриласа, ёлғиз тукли арилар уни елкасига жойлайди.
Тукли ариларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшайди. Уларнинг юпқа пардалари тўрттадан, оёқлари уч жуфтдан. Модаларининг узун ингичка ниши танасининг орт қисмида жойлашган.
Уларнинг оғзи кавш қайтариш ва сўришга мослашган, чунки тукли арилар мевалар ва бошқа ҳашаротлар шарбати билан озиқланади. Тукли ариларнинг айримлари фақат бўр билан озиқланади.