Бу сира ўсимликлар орасида Америка саррацени анчагина машҳурдир. Канадада кенг тарқалган бу ўсимликни аскар кружкаси, шайтон ботинкаси, овчи бурғуси, кувача ўсимлик деб ҳам аташади. Унинг кейинги номи жуда мос тушган, чунки яланғоч пояси атрофида катта бўлиб очиладиган қизил гул ростакамига кувачага ўхшайди.
Унинг ёрқин гулига ошуфта ҳашаротлар учиб келиб, сўнг кувачасига туша бошлайди. Баъзи бир катта тупларда уларнинг сони 40 тага етади.
Кувачаларнинг ўзи ҳам жуда ёрқин, шу боис унинг бўғзи атрофида ширин нектар йиғилади, айни ҳол ҳашаротларни ўзига жалб қилади. Ширинликдан тотиб қолишга уринган ҳашаротлар кувачанинг ички тарафини қоплаган юмшоқ тукларга тирмашиб, унинг ичига кирадилар. Ичига кирган ҳашарот борки, ортига чиқа олмайди. Туклар дарҳол ростланиб, ҳашаротнинг тепага, озодликка чиқиш йўлини тўсиб қўяди. Ҳашаротлар тобора пастга, айрича суюқлик йиғилган тубига қадар тушиб келаверадилар, айни шу суюқлик орқали йиртқич ўсимликлар ўз ўлжаларини осонгина ҳазм қиладилар.
Одатда, кутувчи ҳашаротхўр ўсимликлар ботиқ идишга, айниқса, юқорида айтганимиздек, муғамбир кувачаларга ўхшайди.