Одам учишни хоҳлади ва у учар аппаратларни яратди. Агар қушлар тузилишига синчковлик билан разм солсак, табиатнинг қушлар мисолида мукаммал учиш аппарати яратишга ҳаракат қилгани аён бўлади.
Биринчидан, қушларнинг қаноти бор. Қанот патларини тутиб турувчи асосий тиргаклар билак суякларига қаттиқ бўғимлар, пайлар билан уланади. Қанот патларининг ёрдамчи тиргаклари шу тариқа елкага бирикади.
Ҳар бир қанот алоҳида мушаклар тўпи билан бошқарилади, шу боис қуш парвоз чоғи қанотларини айри-айри ҳолда назорат қила олади. Қанот юқорига силкинганда қанотнинг асосий ва ёрдамчи тиргаклари шундай қайриладики, уларнинг учи тепага қарайди, ҳаво уларнинг орасидан бемалол ўтиб туради. Қанот пастга ҳаракатланганда пат тиргаклари пастга ясси бўлиб қайрилади ва ҳаво ўтказмайди. Бу ҳолда қуш гўё ҳаводан сурилиб бораётгандай бўлади ва учаётиб, баландликка кўтарила бошлайди.
Булардан ташқари, учаётган тана жуда енгил, ихчам ва кучли бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам қушларнинг пат суяги ичи кавак. Аксарият қушларнинг суякларида ҳаво бўшлиғи бўлади. Қуш қовурғалари шундай бирлашганки, қанотлар пастга ҳаракатланганида танани қаттиқ тутиб туради.
Қушларнинг боши, думи, қанот ва панжалари ҳам жуда енгил. Бош суяклари жуда нозик пардалар билан ажралиб туради. Қушларнинг тиши йўқ, жағи йўқ, суяк ва мушаклари жуда кўп. Уларнинг ўрнига кавак тумшуғи бор.
Қанотларни ҳаракатга соладиган кучли мушаклари кўкрак қафасига, оғирлик марказига яқин жойда бирикади. Қушлар иссиқ ҳонли ҳайвонларга мансублиги фойдали экан, негаки, совуқ қонли ҳайвонлар қишда жуда ланж бўлиб қолади. Кўряпсизми, қушларда нимаики бўлса, уларнинг ҳаммаси бир мақсад — учиш учун яратилган!