Қандай объектлар коинотда кўчиб юради?

Гравитация Коинотдаги бир объектни иккинчи бир объектга тортиб турадиган кучдир. Бу куч космик объектларни Ерга томон ҳаракат қилишга мажбур этади. Фақат Галилео Галилей (1564—1642) замонига келиб гравитация катталигини аниқлашга уринишлар бошланди. У вақтга қадар Ер юзасига келиб уриладиган предметнинг қулаш тезлиги унинг вазнига боғлиқ, деб ҳисобланар эди.

Галилей Пиза шаҳридэги минора тепасидан вазни ҳар хил бўлган предметларни уларга гравитация «кучлари» таъсирини ўрганиш мақсадида Ерга ташлаб кўрар эди.

У вазни турлича бўлган предметлар бир вақтда пастга ташлаб юборилганида, улар Ер юзасига бир вақтда етиб келишини исботлаб берди.

У шарни қиялик бўйлаб думалатиб кўрар ва маълум бир вақт оралиғида унинг ҳолатини ўлчар эди. Галилей шар тезлиги ошиши унинг ҳаракат вақтига мутаносиб эканини кашф қилди. Бунинг маъноси шуки, шар иккинчи секунднинг охирига келиб, биринчи секунднинг охиридагига нисбатан икки марта, учинчи секунднинг охирига келиб уч марта тез ҳаракат қила бошлайди ва ҳок.

У, шунингдек, шар босиб ўтган масофа унинг ҳаракат вақти квадратига тенг эканини ҳисоблаб чиқди. Сон квадрати у ўша сонни ўзига кўпайтирганда ҳосил бўлади. Демак, шар иккинчи секунд охирига келиб, масофани биринчи секунд охиридагига нисбатан тўрт баробар, учинчи секунд охирига келиб, тўққиз марта тез босиб ўтади ва ҳок.

Исаак Ньютон гравитация соҳасидаги кашфиётларни давом эттирди. У предметни Ерга тортадиган куч улар ўртасидаги масофа ортиши билан камайиб боради, деб тахмин қилди. Тажриба ва кузатишлар натижасида бутун олам тортиш қонунини кашф қилди. Қонуннинг асосий мазмуни шундан иборатки, агар ўзаро тортишаётган предметлардан бирортасининг массаси (модда миқдори) икки марта ортса, тортиш кучи ҳам шунча ортади, агар улар ўртасидаги масофа икки марта ортса, тортиш кучи дастлабки катталикнинг тўртдан бир қисмини ташкил этади.

Альберт Эйнштейн «Гравитация нима?» деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилиб, фазо — вақт тўрт ўлчамга эга эканини исбот қилди. Бу ўта мураккаб назариядир. Уни тушуниш учун чуқур илмий билимга эга бўлиш талаб этилади. Унинг сўнгги назариясига кўра, гравитация майдони электр, магнит ва электромагнит майдони билан боғлиқ. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, шу вақтгача ҳеч ким гравитациянинг ҳаммани бирдай қаноатлантирадиган қоидасини ўйлаб топгани йўқ.

Шунга қарамасдан, ҳаммамиз биламизки, гравитация таъсирида тезлик ҳар секундда олдингисига нисбатан 10 метр ортиб боради, яъни тушаётган предметнинг тезлиги секундига 10 метр ошаверади. Илк секунд охирида тезлик секундига 10 метр, иккинчи секунд охирида — 20 метр ва ҳок. бўлади. Агар биринчи секунд охирида предмет 5 м масофани босиб ўтса, иккинчи секунд охирида 20 м., учинчи секунд охирида 45 м. йўл босади.