Пашшаларнинг қанча тури бор?

Бу саволга: «Жонга тегадиган фақат битта тури бор!» деган жавоб бўлиши мумкин. Пашшаларнинг ҳамма хавфсиз тури шилқим бўлади, уларнинг тури 40 000 атрофида! Дунёда пашшадан озор топмаган жойни топиш амримаҳол. Иқлими мўътадил воҳаларда кимёвий воситалар ва бошқа усуллар билан бу ҳашаротларга қарши курашилса, пашшаларнинг жиғга тегишини камайтириш мумкин.

Пашшаларнинг бунчалик кўп тури мавжудлиги сизни ҳайрон қолдиряптими? Бунинг сабаби — бизнинг мавзуга илмий ёндашаётганимизда! Икки қанотли ҳашаротларнинг ҳаммаси пашшалар, илмий тилда «диптерлар» дейилади.

Уларнинг сафига, шунингдек, москитлар ҳам киради. Булар ҳали ҳаммаси эмас. Кенг тарқалганлари орасида хонадонларда яшайдиган пашшалар, чақиши оғриқли бўлган яшилбош сўналар, гуллар нектари билан озиқланадиган асаларисимон пашшалар бор.

Эндиги сўзимиз пашшаларнинг ажойиб турлари ҳақида бўлади. Саноқсиз ғуж бўлиб учиб юрадиган, шимол ўрмонларида яшайдиган қора пашшалар баъзан одамлар ва ҳайвонларни оёқдан чала оладиган даражада чақиши билан донг таратган. АҚШнинг жанубий штатларида яшайдиган айрим искабтопарлар чаққанда шиллиқ пардани яллиғлайдиган касаллик микробларини юқтиради. Африкада яшайдиган цеце пашшаси уйқу касалининг ўлимга олиб келувчи микробларини ташийди. Австралиянинг қароқчи пашшалари бошқа пашшалар билан озиқланади ва уларнинг сувини сўриб олади. Айтганча, ниначи ва май пашшалари росмана пашша эмас, чунки уларнинг қаноти иккитадан кўп.

Энг таниқлиси, албатта, хонадон пашшасидир. Хонадон пашшаларининг «мўйловчаси» сезги аъзоси эмас, балки ҳид билиш аъзосидир. Бу мўйловчалар ҳидни жуда узоқ масофадан сезади. Бу пашшаларнинг оғзи — битта аъзодан иборат, уни «тил» деб нотўғри гапирадилар.

Пашша товонига бириккан иккита чангали учида юради. Чангали тагидаги ёпишқоқ дўмбоқчалар пашшанинг бемалол оёғини юқори қилиб юришига ёрдам беради.