Олимлар жамики жониворларни организм дейишади. Инсон ҳам сичқон, балиқ, ҳашарот, дарахт, мойчечак сингари организмдир. Бактериялар ва бошқа кўзга ташланмайдиган мавжудотлар ҳам организмларга киради.
Барча жониворлар айрим ўхшашликларга эгадир. Шу боис олимлар барча тирик жонзотларни бир сўз билан ифодалаш учун «организм» сўзидан фойдаланишади.
Жониворларнинг ҳаммаси аъзолардан таркиб топган бўлиб, уларнинг ҳар бири маълум бир функцияни бажаради ва яхлит вужудни ташкил этади.
Тириклик учун моддалар фаол бўлиши тақозо этилади. Организм фаоллиги кимёвий бўлади ва вужуднинг ичида кечади. Кимёвий фаоллик доимий айланишдаги жараёндир. Унингсиз организм яшай олмайди.
Организм ўз фаолиятини тўхтатмаслик учун унга мудом энергия келиб туриши керак. Организм моддадан ташкил топган ва ўз шаклига эгадир. Яшаб бўлган модда доимо янгиси билан алмашиб туради. Организмда модда ва энергия алмашинувига модда алмашинуви дейилади.
Организм энг сўнгги ўлчамига келгунга қадар ўсишда бўлади. У ўзини ўзи қайта яратиши, яъни кучини йўқотган организмлар ўрнини янги, ёш организмлар эгаллаши керак. Шунинг учун ҳам биз ўсаётган ва қайта ишлаб чиқараётган ҳамда моддалар алмашинаётган организмни тирик деймиз.