Дарё сингари музлик ҳам аста-секин тоғлардан оқиб туша бошлайди. У ўз ҳаракати давомида кўплаб тошларни жойидан қўзғатиб, пастга думалатади. У билан бирга думалаётган тошлар ё силлиқланади, ё бошқаларига уриниб синади ва улардан морена (музликлар билан бирга кўчадиган тоғ жинслари уюми) ҳосил бўлади.
Музлик ўз оғирлиги билан тупроқни эзиб, ишдан чиқаради. У пастга силжиётганда қояларни бузиб, катта-катта тошларни думалатади. Бу тошлар тоғ этагида тўпланиб қолади ва музликнинг ҳаракат йўлини тўсиб қуяди. Баъзида бундай тошлар тўплами эриган сув оқими йўлини ҳам бўғади ва ўша ерда кўл ҳосил бўлади. Бунга ўхшаш кўлларнинг аксарияти Финландияда жойлашган. Улар морена кўллари деб аталади. Финландиядаги бундай кўллар у ерни бир замонлар қоплаган кўҳна музликлар ўрнида пайдо бўлган.