Медуза ҳаётнинг денгизда топилган энг ғалати шаклларидан биридир. Авваламбор у балиққа ўхшамайди! Унинг скелети йўқ ва шу боисдан у умуртқасиз ҳайвонларнинг катта синфига киради.
Медузанинг ўндан тўққиз қисми асосан ошқозон бўшлиғидан иборат бўлган елимшаксимон моддадан таркиб топган. Мабодо медузани сувдан олиб чиқсангиз, у дарров қуриб қолади, чунки танасининг 98 фоизини сув ташкил этади. Медузанинг на мияси ва на қон томирлари бор.
Жимитдай медузалар мавжуд, аммо диаметри ярим метр келадиганлари ҳам учрайди. Улар ҳам шакли ва рангидан фарқ қилади, айримлари титраётганда янаям тиниқлашиб кетади.
Медузанинг ғалатироқ турларидан бири «медуза» деб номланади. Бу сўз бошида соч ўрнига илон ўсиб чиққан афсонавий Медуза деган махлуқнинг номидан келиб чиққан.
Медуза кўринишидан зонтикка ўхшаб кетади, танасида пайпаслагичлари ва кўплаб майда кўзчалари жойлашган. Медузанинг оғзи танасининг ўртасида, ост қисмидадир.
Пайпаслагичлари билан медуза одамларни жуда қаттиқ чақади. У айни усулда ўзига ўлжа топади. Жуда майда денгиз махлуқлари медузаларга ем бўлади, улар ўз ўлжасига ниш санчиб, фалаж қилади. Шундан сўнг ўлжа пайпаслагичлари ёрдамида оғизга тушади. Айрим медузаларнинг ниш санчувчи аъзолари ҳатто ошқозонида ҳам бўлади.
Медуза қанча кичкина бўлса, унинг ниши ҳам шунчалик оғриқсиз кечади. Катталари чаққанда хийла оғирдир. Мутахассисларнинг айтишича, танасининг диаметри 4, пайпаслагичлари узунлиги 30 метрга етадиган медузалар учрар экан.
Агар медуза сизни «қучоқлаб олса», нафас олишингиз бироз қийинлашади, қисман оёқ-қўлларингиз ишламай қолиши мумкин. Энг йирик медузалардан саналадиган португал аскари бутун бошли макрел (кичикроқ денгиз балиғи)ни ўлдириши ва еб қуйиши мумкин. Австралия соҳилларида медуза денгиз ариси учрайди, у кўп ҳолларда воқеани фожиали тугаллайди.
Медузанинг пайпаслагичлари хавфлидир. Уларнинг баъзилари қурбонининг танасига кира оладиган тиканлар билан таъминланган. Ўлжасини ўлдирадиган ёки фалаж қиладиган тиканлар заҳарли безига туташган.