Карам жуда кўҳна ўсимликдир, ундан овқатга ишлатиладиган кўпгина ўсимликлар келиб чиққан, улар орасида сиз карамга алоқадорлигини тасаввур ҳам қила олмайдиганлари бор.
Бундан бир неча минг йиллар муқаддам Европанинг денгиз соҳилларида беҳуда ўсиб ўтган бир ўсимлик бўлган. Унинг туси ёрқин сариқ, япроқлари эса бужмайган ҳолда эди. Ушбу ёввойи аждоддан 150 дан ошиқ турдаги маданий ўсимликлар келиб чиққан. Улар орасидан оддий карам, хашаки карам, Брюссель карами, гулкарам, брокколи ва кольрабини ҳамма билади.
Дастлаб оддий карамнинг ўртасидан ўзак ўсиб чиқади, унинг атрофида эса қат-қат япроқлар пайдо бўла бориб, катта ва қаттиқ бошга айланади. Қизил ва оқ карамларнинг япроқлари силлиқ бўлади. Янги узилган оқ бошли карамни овқатга ишлатиш ҳам, хомлигича ейиш ҳам мумкин.
Хашаки карам ёввойи карамга ўхшайди, унинг барглари катта-катта ва бир-биридан алоҳида-алоҳида ўсади. Брюссель карами бир вақтнинг ўзида ҳам оқ бошли карам, ҳам хашаки карамни эслатади. Унинг оқ карамнинг айрисига ўхшаш кичик бошчалари катта ва тўла ёзилган япроқларнинг остки қисми ёнидаги пояда ўсади.
Гулкарамнинг япроқлари эмас, хуш бўйли гул ғунчаси истеъмол қилинади. Ғунчалардан қаттиқ масса ўсиб чиқади ва у эркин ўсаётган япроқлар билан қуршалган бўлади. Гулкарамни ўстириш қийин бўлгани учун итальянлар унинг брокколи деб аталадиган бошқа бир турини яратишган.
Кольрабининг тупроқ устида юмалоқ ва йўғон жойи бор. Айнан мана шу йўғон жой ўсимлик ҳали ёш ва нозик бўлган пайтда овқатга ишлатилади.