Олимлар найбурунлар гуруҳига кирувчи альбатрослар, бўронқушларни тирик планёрлар деб аташади. Қушлар бу номни бекорга олишмаган: уларнинг бурун каваги мугуз найларга уланган. Уларнинг гуруҳига 120 га яқин қушлар киради. Очиқ океаннинг миллион йиллардан буён ўзлаштирилиши билан найбурунларда ажойиб фазилатлар, биринчи галда секин-аста пастлаб учиш қобилияти пайдо бўлди. Ҳавони шиддат билан тилиб учаётган альбатросларни кема устида туриб кузатиш нақадар завқли. У учганда деярли қанотларини силкитмайди. Тирик планёрлар тўлқиндан ҳайтган шамол кучидан фойдаланади. Бу усул, динамик парвоз дейилади. У ердан кўтарилаётган иссиқ ҳаво оқими қушларнинг (қорақушлар, лайлаклар ва ҳоказо) кўтарилиш кучига хизмат қиладиган турғунликдан фарқланади.
Шиддат билан учадиган ва яхши сузадиган қушлар қуруқликда жуда қийналиб юрадилар. Оёқларининг пардали тузилиши уларнинг ўзларини у ён-бу ёнга ташлаб, келишмаган, лапанглаб юришга мажбур этади.
Ҳидни сезиш бўшлиқларининг кучли ривожлангани ва мураккаб тузилиши найбурун қушларнинг ғаройиб хусусиятидир. Олимлар қушларнинг тўлқиндан қайтган ҳаво оқими, унинг кучи ва тезлигини билиб олиш қобилиятини авиацияда қўлланиладиган ва физикада «Пито найлари» деб аталадиган оддий мослама билан изоҳлайдилар. Иккита перпендикуляр ҳолатда жойлаштирилган найлардаги босим фарқини ўлчаш (найбурунларда бу оғиз ва бурун бўшлиғи) шамолнинг тезлигини аниқлаш имконини беради.
Найбурунлар ҳозирги вақтда Жанубий ярим қутбда яшайди. Айримларигина Шимолий қутбга етиб бориши мумкин. Денгизчилар орасида ўлган одамларнинг руҳи альбатросларга жо бўлади, деган фикр яшайди.