Иммануил Кант (1724—1804) буюк немис мутафаккири. Унинг ижодига Руссо ва Ньютоннинг асарлари кучли таъсир кўрсатган. Ньютон олам тузилиши қонунларини, Кант эса инсон ҳаёти қонунларини ўрганишга уринган. Унинг фикрига кўра инсоннинг энг асосий хислати — бу унинг фикрлаш ва мулоҳаза юритиш хислатидир.
У жудаям кўп китоб ёзган бўлиб, ахлоқий турмуш тарзининг олтин қоидаси деб ном олган қуйидаги қатъий ақидаси билан машҳурдир: «Ўз умрингда шундай ақидага амал қилгилки, у бўйича иш тутган чоғингда, қани энди шу қоида умумжамият Қонунига айланса деган ниятни айта оладиган бўлгин».