Ер ости ғорлари ва тоғлардаги чуқурликлар грот деб аталади. Улар қандай пайдо бўлади? Бу саволнинг иккита жавоби бор: ё сув сизиб ўтиб, тоғ жинсларини емириши, ё асов денгиз тўлқинларининг доимий равишда соҳил бўйидаги қояларга урилиши оқибатида вужудга келади. Кўпинча гротлар оҳактошли қояларда ҳосил бўлади, чунки оҳактош денгиз суви таркибидаги ишқорлар таъсирида тезда емирилиб кетади.
Соҳилбўйи гротлари тўлқинларнинг йиллар давомида ҳояларга урилиши натижасида ҳосил бўладиган дарзлар ва чуқурликлардан вужудга келади. Шер, айиқ, бўри каби айрим жониворлар гротларда яшайди. Гротлар кўршапалаклар ва бошқа ҳашаротларга ҳам бошпана бўлиб хизмат қилади. Денгиз соҳилларидаги гротларда қисқичбақасимон жониворлар, балиқлар яшашини гапирмаса ҳам бўлади.
Қоялардаги ғорлар — гротларни тадқиқ қиладиган олимлар спелеологлар — ғоршунослар, ғорлар ҳақидаги фан эса спелеология — ғоршунослик деб аталади. Ғоршунослар иши хавфли бўлиши билан бирга қизиқарли ҳамдир. Франциянинг жанубида Падирак, Пьер Сен-Мартен, Авен-Арман каби машҳур ғор — туннеллар бор.