Кўпгина дастурхонларга нонуштага суюмли таом сифатида грейпфрут тортилади. У қандай қилиб кундалик емакка айланиб қолганини билиб қўйиш зиён қилмайди. Аммо унинг қаердан пайдо бўлгани ҳамон сирлигича қолмоқда.
«Помпельмус» (пумело) ёки «жаннат олмаси» деб аталадиган бир мева бор. У грейпфрутдан анча кичкина. Айрим олимларнинг фикрича, грейпфрут мутация — генларнинг ўзгариши оқибатида помпельмусдан келиб чиққан. 1814 йили бир олим пумелонинг бир турини топиб олади ва ҳиди узумникига ўхшагани учун уни грейпфрут — узум меваси деб атади.
Аммо ҳозирги кунда ҳам ҳеч ким грейпфрут дастлаб қаерда пайдо бўлганини аниқ айтиб бера олмайди, бироқ у Ямайкада пайдо бўлган, деган тахмин ҳақиқатга яқинроқдир.
Грейпфрут дарахтининг бўйи ҳам апельсин дарахтиники сингари 4 — 6 метрга етиши мумкин. Унинг меваси эса апельсиндан икки баробар катта бўлади. Грейпфрутлар ишлов бериш жараёнида янги сифатларга эга бўла бошлади. Айримларининг эти оч сариқ рангдан пушти ва қизғиш тусга ўзгариб кетди. Айни пайтда АҚШда ўсадиган грейпфрутнинг 23 та оч сариқ тусли ва 4 та пушти ёки қизғиш тусли тури бор.
Грейпфрут ҳали Америка қитъасида пайдо бўлмасидан бурун Вест-Индияда мева сифатида истеъмол қилинар эди. У бундан 80 йил бурун Флоридада ўстирила бошланган. Эндиликда у АҚШнинг кўпгина штатларида ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам етиштирилмоқда.
Грейпфрут қумлоқ, аммо унумдор ерларда яхши ўсади. Экилган дарахт 4 — 6 йилдан сўнг ҳосилга киради. У жуда серҳосилдир. Ҳар бир дарахт 590 — 680 кг ҳосил беради.
Одамлар грейпфрутни йил бўйи истеъмол қилишади, аммо у пишганидан эрта кўкламга қадар бўлган вақт мобайнида ейишга яроқлидир. Шунинг учун ҳам уни консервалаш йўлга қўйилган. Биз кўпинча тилик-тилик ҳолида консерваланган грейпфрутни ёки унинг шарбатини кўрамиз. Грейпфрут саломатлик учун жуда фойдали. У биз истеъмол қиладиган меваларга нисбатан С витаминига анча бой. Фақат лимон ва апельсин таркибида С витамини грейпфрутдагига нисбатан кўпроқ.