Барча ҳайвонлар — энг каттасидан энг кичкинасигача, филдан тортиб колибри (Америкада яшайдиган митти қуш)га қадар, ҳамма-ҳаммасини бир сўз билан фауна деб атаймиз.
Ер юзи минтақалари турлича бўлгани каби фауналар ҳам турличадир. У кўп жиҳатдан флора ва атроф муҳит билан белгиланади. Масалан, ҳашаротхўр ҳайвонлар ўзлари озиқ оладиган ҳашаротлар қаерда кўп бўлса, ўша жойда жуда яхши яшайди. Агар ўша ҳашаротлар йўқолиб кетса, улар қаторида ҳайвонлар ҳам ҳирилиб кетади. Уларнинг ўрнига эса ўлаксахўр ҳайвонлар келади.
Ҳашаротхўр ҳайвонларнинг янги шароитга мослаша олганларигина тирик қолиши мумкин. Экология шунинг учун ҳам ўсимлик ва ҳайвонлар ҳамда атроф муҳит ўртасидаги алоқаларни ўрганади.