Ер чўчқаси қандай ҳайвон?

Ер чўчқаси Жанубий Африкада яшайди. У — узун қулоқли, ўткир тирноқли ва узун ёпишқоқ тилли ҳайвон. Бу ҳайвон ҳақиқатан ҳам нимаси биландир чўчқани эслатса-да, у аслида чумолихўрларга мансубдир. У ўзининг ўткир тирноқлари билан чумоли инларини кавлайди, кавлаганда ҳам белкуракли одамдан тезроқ кавлайди.

Ер чўчқаси чумолилар ва қирчумолиларни узун ёпишқоқ тили билан тутиб ейдиган, 1,5 метр атрофидаги тунги ҳайвон ҳисобланади.