Боши отга ўхшаш бу «ҳайвон» кўпроқ ўйинчоқни эслатади. Аслида, тойча — денгиз балиғи, майда аждарҳо. Тойча сув ўсимликлари чакалакзорида яшашни хуш кўради. Бу ерда у ўзининг ёлғиз елка сузгич-эшкаги билан ҳаракат қилади. Унинг бундан бошқа сузгич мосламалари йўқ.
Денгиз тойчаси дам олаётганида, ўзининг бурама кўринишдаги думидан фойдаланиб, сув ўсимликларидан ушлаб туради. Денгиз тойчасининг тропик ва иссиқ денгизларда яшайдиган 50 хили мавжуд. Улар чуқурликни ёмон кўради.
Тойчалар Ўрта Ер денгизи ва Атлантика океанининг иссиқ қисмида яшайди. Денгиз тойчасининг модаси уруғ қуйганида, нари уларни териб олади ва бола пайдо бўлгунга қадар босиб ўтиради.