Эрамиздан аввалги 612 йили янги Бобил ҳукмдорлигининг биринчиси — Набопаласар мидияликлар ёрдамида оссурияликлар устидан ғалаба қозонади. Сўнг Набопаласар ва унинг ўғли Навуходоносор 2 ғарбда Оссурия вилоятларини босиб олишади. Оз фурсат ичида Навуходоносор буюк империя барпо қилади, унга Яҳудо ҳам кирар эди. Яҳудони, унинг подшоси ва Қуддус аслзодаларини итоатда сақлаш учун асир олиб, Бобилга жўнатишади.
Вилоятларда ҳокимият Бобил ноиблари қўлида эди. Бироқ айрим вилоятлар Бобилга содиқ маҳаллий ҳукмдорлар ихтиёрида эди. Ибодатхоналарга (ибодатхонага қарашли ерлардан олинадиган) даромаднинг ўндан бир қисмини подшоликка топшириш мажбурияти юклатилганди.
Коҳинлар бу киритилган янги қоидаларга қаршилик кўрсатишарди. Афтидан, янги тартиботлардан норозилик уларни Форс подшоси Кирёвушни қўллаб-қувватлашга мажбур этади ва у эрамиздан аввалги 539 йили шаҳарни жангсиз қўлга киритади.
Бобилнинг ҳалокати тўғрисида Инжилда келтирилган Валтасар базми асносида деворда сирли битик пайдо бўлади, уни ўқиш учун Дониёл пайғамбарни чақирадилар. Бу тарихий далил бўлмай, бир афсона, албатта. Бироқ миххат матнлардан маълумки, Валтасар чиндан ҳам тахт вориси бўлган ва у форслар билан жангда ҳалок бўлган (лекин Бобилда эмас).