Биз қай пайт қуёш атрофида тезроқ ҳаракат қиламиз: кундузими, кечасими?

Бу савол англашилмовчиликка ҳам сабаб бўлиши мумкин: ахир, ҳамиша Ернинг бир томонида кундузи бўлса, бошқа томонида кечаси бўлади. Бу тарзда савол беришнинг нима кераги бор, дейишингиз ҳам мумкин. Бир қарашда савол ноўриндай туюлади. Аслида эса бу саволда ҳам жон бор. Бу ерда гап бутун Ер шарининг айланиши тўғрисида эмас, аксинча, унда яшовчи сизу бизларнинг юлдузлар орасида тезроқ ҳаракат қилишимиз тўғрисида кетяпти. Буни бемаъни савол деб бўлмайди.

Ер Қуёш системасида икки хил ҳаракат қилади: Қуёш атрофида ҳамда ўз ўқи атрофида айланади. Икки ҳаракат бир-бирига мос келади. Аммо натижа биз Ернинг кундузги ёки тунги томонида турганимизга қараб турлича бўлади. Ярим кечаси айланиш тезлиги Ернинг ҳамма нуқталари параллел равишда қўзғаладиган тезлигига қўшилади. Кундузи эса, аксинча, бу тезлик йўқолади. Демак, биз Қуёш системасида кундузгига нисбатан тунда тезроқ ҳаракат қилар эканмиз.