Бешиктерватар ҳашаротлар оламининг энг ажойибларидан биридир. Одамлар уни баъзан «соҳибкаромат» ёки «қотили хачир» деб аташади. Кейинги номи хурофий аҳамиятга эга, гўё унинг сўлаги хачирни заҳарлар эмиш.
Бешиктерватар ингичка танали узун ҳашарот; у ҳаракатсиз турган пайтда катта олд оёқлари ибодат қилаётгандек кўтарилган ва букилган ҳолда туради.
Афсуски бешиктерватар айни чоғда ибодат қилмаётган… овга чиққан бўлади. Бешиктерватар, ҳақиқатан ҳам қонхўр ҳашаротлардан бири ва шу боис уни золим ва қотил, деб аташган бўлса керак.
Бешиктерватар бошқа ҳашаротларни еб кун кўради. Овга чиққан пайти қопқонга ўхшаган олд оёқларини ёнидан ўтаётган ҳар қандай ҳашаротни тутиб олишга шайлаб, ҳаракатсиз туради. Бешиктерватар айнан олд оёқларини юқорига кўтариб, ҳужумга шай ҳолда туради. Ўлжасини тутишда унга олд оёқларининг ички томонида жойлашган ўткир кертиклари ёрдам беради.
Бешиктерватар тўртта орқа оёқлари билан ҳаракатланади ёки у жойдан бу жойга учиб ўтади. Айтганча, бешиктерватар ҳашаротлар орасида бошини ортига бура оладиган ва орқасига ҳам назар сола оладиган яккаю ягона жонивордир. Ғўнғиллаб турган пашшани кўрган бешиктерватар олд оёқлари билан сакраб тутиб олади ва ўлжасини аста-секин ея бошлайди.
Бешиктерватарлар оиласига 800 га яқин тур бирлашган. Бу ҳашаротларнинг узунлиги 5 сантиметрга етади, қанотлари пушти ва яшилдир.