Наботот — ўсимликлар дунёсининг бу ғаройиб вакили Африка саванналарида ўсади. Баобаб дарахтга ўхшаш бўлиши билан бирга, унинг илдизлари тепага қараб ўсади. Унинг танаси йўғонлиги 10 — 13 метргача боради. Баобаб 5 минг йилгача умр кўради. Кунлардан бир кун Альфонс Доде романининг қаҳрамони тарасконлик Тартареннинг хаёлига аллақандай бир ўсимликни гултувакда ўстириш келиб қолади.
Қизиғи шундаки, бу ўсимлик… бўйи 40 метргача борадиган баобаб эди. Кўпинча баобабнинг танасининг ичи ковак бўлади. Маҳаллий аҳоли уни дон-дун саҳлаш учун ҳозирлайди. У баъзида оилавий сағана вазифасини ҳам ўтайди. Аммо баобаб, барибир, ўз ҳолича ўсиб ётаверади, қуриб қолмайди. Одатда, унинг ёғочи ишлатилмайди, маймунлар нони деб аталадиган меваси эса ейишли. Унинг таркибида ҳамирсимон эт ва ёғли уруғ бор.