«Авлиё Эльм олови» табиатнинг яшин билан боғлиқ қизиқ ҳодисаларидан биридир. Буни англаш учун чақмоқ чаққанда нима содир бўлишини эсга тушириш керак бўлади.
Ҳамма гап зарраларнинг мусбат ва манфий турларга бўлинишидадир. Зарраларнинг бу турлари катта куч билан бир-бирига тортилади, улар ажратиб қўйилса, яна бирлашишга интилади.
Булутда кучли манфий ёки мусбат заряд пайдо бўлганида, бу заряд ерда ўзига қарама-қарши — мусбат заряд пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Электронлар манфий заряд бор жойдан мусбат заряд мавжуд томонга силжий бошлайди. Улар аста-секин булут билан ер ўртасида зарядланган зарралар канали ёки каналларини ҳосил қилади. Электронларнинг катта тўлқини пайдо бўлгач, чақмоқ чақади.
Зарядлар ниҳоятда катта кучланиш пайдо бўлгунга қадар тўпланиши ва электрсизланиши ҳам мумкин. Шу билан биргаликда уларга ердан юқоридагилари ёнига етиб бориши учун ёрдамлашиш усули ҳам бор. Унда заряд «чўткали разряд» кўринишида сизиб ўтади. Яшин қайтаргич худди шу тариқа амал қилади. Унинг юқори қисми электронларнинг сизиб ўтишига ёрдам беради.
«Авлиё Эльм олови» — ёруғлик атмосферадаги электрнинг бундай «чўткали разряди» билан бирга юради. У черков қўнғироқхонаси, кемаларнинг мачтаси каби объектларнинг ўткир учида олов кўринишида пайдо бўлади, кемалар мачтасида кўпроқ шторм пайти кузатилади. У пайдо бўлган пайтда, одатда, қулоққа қисирлаш ёки вишиллаш каби товушлар чалинади.
Бу олов тез-тез кузатиладиган яна бир жой пропеллер парракларидир, шунингдек, у қанотлар учида, шамол ойналарида, қуруқ қорли ҳавода ёки момақалдироқ тураётган жой яқинида учиб кетаётган самолётларнинг бурнида пайдо бўлади. Ушбу электр заряди шу қадар кучли бўладики, баъзан самолётларнинг радиосида электростатик ҳодисаларни ҳам келтириб чиқаради.