Афина дeмократияси қандай дeмократия?

Афинада демократия мавжуд эди, бу «халқ бошқаруви» демакдир. Барча фуқаролар ҳар ойда ўтказиладиган «ассамблея» (экклесия— халқ йиғини)да иштирок этиш ҳамда шаҳар ҳаётига тааллуқли ишларга оид масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқига эга эдилар. Фақат Афинада туғилган катта ёшдаги эркаклар фуқаро ҳисобланар, аёллар ва қуллар эса овоз бериш ҳуқуқига эга эмас эдилар.

Фуқаролар ёки демос қудратли ҳокимиятга эга эди: улар ўзларига маъқул бўлмаган сиёсатчини қувғин остига олиши ва сургун қилиши мумкин эди. Агар камида 4 минг фуқаро сиёсатчига ишончсизлик билдириб, унинг исмини сопол парчасига ёзган тақдирда шундай қилинарди. Афинада ҳуқуқшунослар йўқ эди, шу боис халқ ўз вакилларини судга йўлларди. Маслаҳатчилар ҳуқм чиқарар эканлар, «айбдор» ёки «айбсиз»лигини кичик доирачалар чизиб кўрсатардилар.