Маммад Ораз (1933-2004)

Маммад Ораз (Məmməd Araz) 1993 йил 14 октябрда Шаҳбуз туманининг Нурсу қишлоғида туғилган. Шу ерда ўрта мактабни битиргач, Озарбойжон Педагогика институтида таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини 1954 йилда ўз қишлоғидаги муаллимликдан бошлаган. Сўнг Бокуга кўчиб келиб, Озарбойжон Министрлар Совети ҳузуридаги Бош Матбуот идорасининг ходими бўлиб хизмат қилган. 1959— 1961 йилларда Москвада Ёзувчилар уюшмаси қошидаги Олий адабиёт курсида тингловчи бўлган. Озарбойжонга қайтгач, “Юлдуз” журналининг масъул котиби, “Адабиёт ва инжасанъат” газетаси ходими, Озарбойжон Давлат нашриёти Бош муҳаррир ўринбосари вазифаларида ишлаган. 1974 йилдан умрининг охирига қадар “Озарбойжон табиати” журналининг Бош муҳаррири бўлди. Узоқ йиллар Ёзувчилар уюшмаси шеърият бўлимини бошқарди.
Кўрсатган хизматларига кўра Озарбойжон Республикасининг “Истиқлол” ордени (1995), бир медал ва Озарбойжон Олий Совети Раёсат Ҳайъатининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланган. Ҳожи Зайнолобиддин Тогиев номидаги миллий мукофот лауреатидир (1992). Унинг номида “Маммад Ораз” мукофоти таъсис этилган (1993). 2004 йил 1 декабрда Бокуда вафот этган.

МЕНДАН ЎТДИ, ҚАРДОШИМГА ТЕГДИ

Эй сен, дўнган тупроқтошга, улуғ бобом,
Бугунимдан ўтмиш сари йироқлашган улуғ бобом,
Шамолларга, туманларга сингиб кетган руҳинг билан
Оёққа тур, ўтинаман!
Ел етмаган, қўл етмаган
Қадим тарих дарасиндан
Садо бер деб нидо қилдим,
Сенга келган, сендан ўтган
Ул қандайин бало эди?
Шул балодан неча дафъа
Ота-ўғил, қондошликка гтугур етди,
Битта шаҳринг
Беш валиаҳд — беш хонликка тарқаб кетди.
Ўшанданми пайдо бўлди тилимизда
“санинг”, “маним” деган қадоқ?
Ўшанданми пайдо бўлди тилимизда
“қаерликсан?” деган сўроқ?..
Жавоб бергил, улуғ бобом,
Бу матални ким тўқиган, кимлар ёзган?
Қай субутсиз отаки ул —
Оталарнинг имзосини
Чекиб, унга муҳр босган?!
Номингизни достонлардан йўқлайман мен,
Руҳингизни қийма-қийма тўғрайман мен.
Қора Чўпон,
Дали Дўмрул,
Эй Хон Аваз,
Хизр ўғли Мустафобек,
Наҳотки сиз
Ул маталга йўл қўйдингиз!
Кейин эса қай бирингиз
Халққа келган зўр балодан
Ўз бош ини четга олди — қолди омон.
У бало бир замбаракдай
Сатторхоннинг хонумонин қилди вайрон.
Мендан ўтди!..
Мендан ўтди!..
Шу ҳам севинч, ғурурмикан?
Буни ёзган эл — элмикан?
Мендан ўтди!..
Қулоғимдан кетмас бу сас,
Зарбаларни қондошига,
Сирдошига ўтказган кас
Гўё бугун, ушбу кеча
Ёнгинамда
Мағлуб бўлган Хатоийга қаҳ-қаҳ урди.
Сўнгра, сўнгра
Тонгга қадар ишрат қилди, қадаҳ урди.
Ул қадаҳнингдолғасидан,
Ул мастликнинг бош гангитган
Ҳавосидан
Тошлар кўчди —
Озарбойжон тупроғида
Ораз бўйлаб дарзлар очди.
Мендан ўтди…
Шундоқ деди Шаки хони,
Шундоқ деди Боку хони,
Ш ундоқдеди Иброҳимхон,
Фаталихон, Калбалихон…
Бало ўтсин мендан, деди,
Ўтиб бўлгач, “ман-ман” деди.
“Ман-ман” деди бир ўлкада
қанчалаб хон,
Улар “ман-ман” деган ерда
Сен йўқ эдинг, Озарбойжон!
Сени сендан жудо айлаб,
Ғафлат аро унутдилар.
Тегирмонга дондай жойлаб,
Сени сенда ун этдилар.
Сопқон бўлиб, ўзинг тегдинг
ўз бошингга,
Ўгай бўлдинг ўз туғишган қондошингга
Мендан ўтди деб айтганлар касридир бу,
Виждонини унутганлар касридир бу!
Эй сен, дўнган тупроқ-тошга,
улуғ бобом!
Бугунидан ўтмиш сари йироқлашган
улуғ бобом!
Оёққа тур!
Мен дафн этган бу маталнинг
Боштошига
Бир пушаймон ёдгорлигин этгил муҳр:
Сендан ўтган менга тегди,
Мендан ўтган сенга тегди.
Сендан, мендан ўтган зарба,
Ватан, Ватан сенга тегди…

ВАСИЯТ

Қора жилдда чоп этингиз китобимни
Мендан кейин.
Қора жилдда.
Қоп-қора.
Бир қора мактубим бўлсин
У китоб дўстларга, танишларга.
Мен шу рангни севардим; боши эгилган дардим,
Паришон севинчим
Шу рангда кийинарди.
Мен шу рангни севардим.
Шу ранг дайди вароқларда
Фикримнинг битик либоси…
Шу рангга ҳурматимдир
Қоракўзлар, қорамағизлар.
Шу рангли киприклар кўлкасида
Аксим яшарди.
Шу рангда бир уйни тўлдирган
Васлим яшарди.
Бу рангнинг энг тиниғи,
Энг тозаси —
Менга таскин берган йиғилар.
Қизларимнинг кўзларида
Шу рангнинг ўзи йиғлар.
Қора жилдда чоп этингиз китобимни
Мендан кейин
Қоп-қора.
Фақат исми шарифимни
Сут рангида нақш этинг унда.
Тағин не дейин,
Хуллас, мен
Қора тупроқ устида
Уфқлар сари узанган
Оқ йўлга ўхшаб турай.

ОТА ХАЛҚИМ, ОНА ХАЛҚИМ, ЙИҒЛАМА

Деразада шамол тўниб йиғласа,
Айвонига қушлар қўниб йиғласа,
Юрагингда нола ёниб йиғласа,
Ич-ичдан ён, фарёдлар бас, йиғлама,
Йиғламоқнинг ўрни эмас, йиғлама.

Бу бир жангдир — эзилган бор, эзган бор,
Ўлим ҳукмин қўлтиқлабон кезган бор,
“Бизлар” бормиз, на “ман” борман, на “сан” бор,
Йиғламагин, она халқим, йиғлама!
Топталдингми яна, халқим, йиғлама.

Ҳайқир, кўнгил, бундан баттар чоғ қайда,
Ёнаётган инсон, тупроқ, тоғ қайда.
Синглим, энди йиғлаш учун вақт қайда?
Қардош, юртдош деб басма-бас йиғлама!
Йиғламоқнинг ўрни эмас, йиғлама.

Эгилмакдир йиғламоқнинг ул юзи,
Дардга тўза билмаганни дард узр,
Йиғлаганни излаб топар дард ўзи,
Шуни ёзмиш Тангри ўзи, йиғлама,
Жим бўл энди, она қизим, йиғлама.

Бу тупроқда сўнгги қурбон мен бўлсам,
Ўз ўтимда ёниб кулга тенг бўлсам,
Юртим сари учган бир ўқдан ўлсам,
Она халқим, ўғлим деб, бас, йиғлама,
Йиғламоқнинг ўрни эмас, йиғлама!

ОҚАРМА, СОЧИМ, ОҚАРМА

Не учун сенга оқ тущди,
Қачон тушди, қандоқ тушди,
Юрагимга титроқ тушди,
Оқарма, сочим, оқарма!

Орзу сўнгсиз, умр ярим,
Ортар манглай ажинларим,
Борми сенда инсоф, шарм,
Оқарма, сочим, оқарма!

Мени ғамгин кўрса агар
Душман кулар, дўст ғам чекар.
“Ҳой амаки” дейди қизлар,
Оқарма, сочим, оқарма!

Тошдир қалъанг, тошдир жонинг,
Йўқдир туйғунг, йўқдир қонинг.
Ёшман-ку, борми виждонинг,
Оқарма, сочим, оқарма!

Умр кечар, ёмон кечар,
Қалбимдан қора қон кечар,
Гўзаллар ёнма-ён кечар,
Оқарма, сочим, оқарма!

Узоқдадир шуҳрату шон,
Кўзин тиккан менга замон,
Юрак ёшдир ҳали-ҳамон,
Оқарма, сочим, оқарма.

Истиқболда зафарим бор,
Йўлдадирман, сафарим бор,
Ёзилмаган асарим бор,
Оқарма, сочим, оқарма!

Усмон Қўчқор таржимаси

* * *

На бўлди, сенга дон тушди,
Нега тушди, недан тушди?
Бўйним ҳам қувватдан тушди?
Оқарма, сочим, оқарма!

Орзум сўнгсиз, умрим ярим…
Ортди юзнинг тиришлари,
Сенда инсоф бўлсин, ёрим,
Оқарма, сочим, оқарма!

Мени ғамгин кўрса агар,
Душман кулар, дўст ғам еяр,
Қизлар боқиб «тоға» деяр,
Оқарма, сочим, оқарма!

Тошдир қалбинг, тошдир жонинг,
Йўқдир туйғунг, йўқдир қонинг.
Ҳали ёшман, бор виждоним,
Оқарма, сочим, оқарма!

Умур ўтар, ёмон ўтар,
Юракдан қора қон ўтар,
Ёнимдан бир жонон ўтар,
Оқарма, сочим, оқарма!

Ҳали сасим эримаган,
Билакдан куч аримаган,
Ҳали кўнглим қаримаган,
Оқарма, сочим, оқарма!

Илҳом отли шаҳварим,
Йўлдадирман, сафарим бор.
Ёзилмаган асарим бор,
Оқарма, сочим, оқарма!

Карим Баҳриев таржимаси

МЕНИНГСИЗ ҲАМ…

Мен билан, менсиз ҳам бу дунё бор эди,
Кўк шундай кўк эди, қор оппоқ эди.
Бу дунё аъло бир нағмали эди,
Ман билан, мансиз ҳам оҳ уришарди.

Чиқиб бу дунёнинг йўлига мен ҳам,
Дўниб турган эдим бир остонада.
Уфқ сарғайганда, тун ҳам тушганда,
Шивирлаган эдим сенга аста ман.

Бундай бўлмас эди яқинлик бундай,
Қалбим интизорлик ўйларидайди.
Сўнгра бу вафоли туйғулар ила,
Орзу дарёсининг бўйларидайди.

Энг илғор, энг гўзал эди туйғулар,
Мен ўтган йўлларда самовий эди.
Сийнамни бир тошга текизсам агар,
У ҳам гўзаллашиб, ёшарар эди.

Бундай бўлмас эди, яқинлигидан,
Елкамда бу юкни кўтармас эдим.
Ақлимнинг ҳукмини ман била- била,
Қалбимнинг ҳукмида ўтиб борардим.

Бу кун ҳам бўлакча… бир дўнажакдир,
” Севги маҳкамаси” қурилар эмиш.
Бу шартлар, у шартлар… мисол юракда,
Муҳаббат бир ишим қўр ўлмоқ эмиш.

Биз оёқ босмадик ноҳақ ерларга,
Муҳаббат йўлига чиқдинг, йўлга боқ!
Жасорат керакдир илк севганларга-
Ёлғондир кул бўлмоқ, ёлғондир ёнмоқ!

МАНИНГ ТИЛИМ

Менинг тилим дунёда,
Дунё қадар улуғдир.
Муҳаммаднинг меъроси,
Учиргувчи йўлидир.

Дилим қуръон аёси,
Маккада азон саси.
Топилмас бир баёти,
Чиққан ойдан ор эди.

Дилим диллар ичинда,
Биринчийди ечимда.
Лаҳжам шабнам бичимда,
Тилим ари болийди.

Дилим қўрқут тилидир,
Оғуз Бўзқурт тилидир,
Тупроқдир, юрт тилидир,
Оқар сувдай тирикдир.

Низомийнинг каломи,
Мавланонинг каломи,
Сознинг шоҳи – жалоли,
Дарё каби тўлиқдир.

Етти давлат, бир сандир,
Бута қурбон Турондир.
Юртим Озарбайжондир,
Тилим Туркнинг тилидир!

ЯХШИ ОДАМЛАР

Дунёда қанчалар яхши одам бор,
Яхшилик ва инсон эгиз туғилар.
Энг яхши одамлар, яхши одамлар,
Нега бир- бирига ўхшаган бўлар.

Яхшиларнинг наси баридан яхши,
Юз йилда бир марта туғилар улар.
Нақшлар қўлланиб, етказа билмас,
Яхшининг жойига ололмас кимлар.

Келганлар – кетганлар сиғмайди сойга,
Дунё бундайларга тўлур, бўшалур.
Қандай соз яхшилар келур ду
Яна яхшиларнинг ери бўш қолур…

АЛВИДО ТОҒЛАР

Балки бу ерларга бир бор келмадим,
Туман саломат қол, тоғ саломат қол.
Тоғларга сув сепар ўша булутлар?
Тоғим саломат қол, ёмғир сен ҳам қол!

Кўкдаги бургутлар йўқ бўлди жонда,
Наргиз сараланди ушбу чаманда.
Эй қора кўз пари, ҳаёбим санда,
Бўйлан, саломат қол, боқ саломат қол!

Келдим, қаршилади гуллар – чечаклар,
Кетаман, эл бўлмас бўз бу чаноқлар.
Нидомни қайларга элтди шамоллар:
Бу дам саломат қол, оҳ – саломат қол!

Тоғларнинг баланди, сири ҳам сенсан,
Шоири ҳам сенсан, шеъри ҳам сенсан.
Ёри, баракотли, хайри ҳам сенсан –
Чўпон, саломат қол, соғ – саломат қол!

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси