455 йили, хуннлар кетганидан бор-йўғи уч йилдан кейин Африкадан вандаллар сузиб келишган. Улар Римнинг Шимолий Африкадаги барча мулкларини босиб олишганди, энди эса Италияга ҳужум қилиб, Римни эгаллашади. Аҳолига раҳм қилишган бўлса-да, бутун шаҳарни талашади. Ҳатто ҳозир ҳам беъмани вайронагарчиликлар тўғрисида гап борганда, вандалларни эслашади. Вандаллар тез орада Италияни Рим императорига ва унинг бутунлай ёлланма германлардан таркиб топган армиясига ташлаб кетишади. Ниҳоят, 476-йили Рим императори Ромун Августул герман саркардаси Одоакр томонидан ағдарилган ва Ғарбий империядан қолган ҳудудда Одоакр ҳукм юрита бошлаган.
Асрлар давомида маълум ва машҳур мамлакатларнинг деярли ҳаммасини бошқариб келган Римнинг ҳам куни битади. Эски дунё ҳаётининг саноқли кунлари қолганди, лекин унинг вайроналарида янгиси вужудга кела бошлади. Янги Рим империясининг маркази Константинополда эди. Лекин, энг муҳими — Римни тиз чўктирган герман қабилалари ўз давлатларини тузиб, ҳозирги Европага асос сола бошлаган эди.