Акулаларнинг 150 га яқин тури мавжуд, уларнинг айримлари анчагина йиртқич бўлгани билан кўпчилиги беғараз экани ҳайрон қоларли.
Акулалар балиқлардан тубдан ажралиб туради. Масалан, балиқларнинг ойқулоғи устида ҳаракатланувчи қопламаси бор, акулаларнинг терисида тирқишлар мавжуд. Уларнинг елка ўркачи суякдан эмас, балки тоғайлардан иборат. Тишлар акулаларнинг ўзига хослигини белгилайди. Тиш, одатда, жағ суякларида жойлашади, акулаларники эса бир неча қатор бўлиб милкида ўрнашган.
Тишлар жойлашган териси жуда секин ривожланади, бир нечта тишлари барвақт тўкилиб, орқадагилари билан алмашинади.
Акуланинг оғзи бошининг қуйи қисмида жойлашган. Сув тагида ҳолатини ўзгартирмасдан туриб овқатланади. Ўзидан юқорида бўлган жониворларни чалқанча ҳолда ётиб, тутиб ейди.
Акулалар 0,3—1,5 метр атрофида бўлади. Улар кўпинча кемалар ортидан эргашиб сузади ва бениҳоя беғараздир, баъзи балиқлар ундан ҳайиқмайди.
Бироқ анчайин хавф соладиган икки тур акула мавжуд. Улардан бири йўлбарс акуладир. У тропик сувларда яшайди ва оғирлиги 270 килограммгача бўлади. Йўлбарс акула денгиз арслонларини ютиб юборади ва одамларга ҳам ҳужум қилади. Энг йиртқич акула оқ акуладир. Уларнинг айримларининг бўйи 12 метр атрофида бўлади. У ўйлаб-нетиб ўтирмасдан бир одамни еб қуйиши мумкин, йўлбарс акула мисоли денгиз арслонини бир зарбда паққос туширади.
Қизиқ, энг катта акула — кит акуласи жуда беозордир. Унинг бўйи 15 метр атрофида бўлиб, оғирлиги 18 тоннагача чиқади. Унинг овқати планктон деб аталувчи зиғирдай майда жониворлардан иборат. Кит акуласининг тишлари ёки тишчалари жуда майда — 3 миллиметр атрофидадир.