Кўп минг сонли ҳашаротлар орасида биттаси борки, у ҳайвонат оламида бошқаларидан кўра узоқ яшайди. Чирилдоқларга мансуб бўлган бир ҳашарот 17 йил яшайди! Урғочи қирчумолилардан ташқари ҳеч бир ҳашарот узоқ умр кўриш бўйича унга бас кела олмайди.
Бошқа ҳашаротларнинг чирилдоққа ҳавас қилиши эҳтимолдан йироқ, чунки у 17 йил ер тагида ухлайди ва 5 ҳафтагина яшаб нобуд бўлиш учун ер юзига чиқади.
Табиатнинг бу митти ҳашаротга нега 17 йил умр ато этганини ҳеч ким билмайди. Шуниси аниқки, чирилдоқ ўз тухумини дарахт бутоқларига қўяди. Жажжи чирилдоқлар тухумни ёриб чиққач, пастга тушиб кетади ва ерни кавлаб, илдизларга чирмашиб олади. Улар гумбак бўлиб олиб, ҳаракатсиз ётади ва илдиз сувларидан озиқланиб, 17 йил яшайди.
Мана шу муддат тўлгандан кейин аллақандай куч уларни ёруғликка бошлаб чиқади. Улар дарахтларга чиқиб олади, уларнинг пардаси ёрилади ва каттагина чирилдоқ пайдо бўлади.
Айтганча, баъзи пайтлар сиз шаҳар четида эшитиб қоладиган кучли овоз нар чирилдоқларга тегишлидир. Чирилдоқ урғочисининг жажжи тақсимчаси бўлади ва уни мушаклари билан тебранишга мажбур этади. Олимларнинг тасдиқлашича, чирилдоқнинг овоз чиқарадиган аъзолари табиатдаги энг мукаммал «мусиқий» аъзолардир.
Чирилдоқларнинг 800 дан ошиқ тури бор, бироқ узоқ умр кечирувчи чирилдоқ макиёни фақат АҚШда яшайди. Чирилдоқларнинг аксарияти икки йил атрофида яшайди.