Муҳаммад ал-Хоразмий (видео)

Абу Жаъфар (Абу Абдуллоҳ) Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий ал-Мажуси ал-Катраббули (783, Хива – 850, Бағдод) – ўрта осиёлик буюк математик, астроном, географ, фан тарихидаги илк крмусий олимлардан. Дастлабки маълумотни Хива шаҳрида олган ва етук олим бўлиб шаклланган. Бунда араб истилосидан сўнг муайян даражада сақланиб қолган қадимги Хоразм фани анъаналари асосий рол ўйнаган. Халифа Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли ва унинг Хуросондаги волийси алМаъмун ҳузурига – Марвга таклиф этилган. 819 й. да Бағдодни эгаллаган ал-Маъмун туркистонлик олимлардан Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Ҳабаш ал-Ҳосиб Марвазий, Абул Аббос Жавҳарий ва бошқаларни ўзи билан олиб кетиб, ўзига хос илмий жамоа ташкил этган. Бу жамоа фан тарихидаги дастлабки росмана академия деб қараладиган илмий муассаса — «Байт ул-ҳикмат» («Донишмандлик уйи») нинг ўзагини ташкил этган. Бу академияда Хоразмий йетакчи олим ва илмий раҳбар бўлган. У шу даврдан бошлаб Бағдодда ал-Маъмун (813 – 833),  сўнг ал-Мўтасим (833 842), ал-Восиқ (842 – 847) халифалиги даврларида яшаб ижод этган.
Хоразмийнинг бизгача ўнтача асари тўлиқ, қисман ёки айрим парчалар тарзида йетиб келган. Шу асарларнинг ўзиёқ кўрсатадики, Хоразмий инсоният сивилизациясига буюк ҳисса қўшган олимдир. Америкалик фан тарихчиси Жорж Сартон Хоразмийни «Ўз замонасининг энг буюк математиги,  агар барча ҳолатлар эътиборга олинса, барча замонларнинг энг буюк математикларидан бири», деб баҳолаган. Бундай баҳо Хоразмийнинг математика тарихида тутган бекиёс ўрни туфайлидир.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!