Ҳафта воқеалари №1: Ўзбекистон йили, тўй-ҳашамлар, МХХ — ДХХ, Хокинг, кўча тозалаётган ўқитувчилар

«Ҳафта воқеалари блогерлар талқинида» деб номланган дастурни бошлаймиз. Унда ўтган ҳафтада асосан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган мавзулар юзасидан ўз мустақил муносабатимизни билдириб ўтамиз. Бу дастурни имкон даражасида доимий олиб бориш ниятимиз бор. Унда ҳар ҳафта кўзга кўринган жамоат ва ижтимоий тармоқ () арбобларини чақириб, воқеаларга муносабатларини бериб бориш ҳам режалаштирилган.
Илк мулоқотда Санжар Саид билан тугаётган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларини гаплашдик:

2018 йил 15 март куни «Остона-опера» театрида Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.  Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон делегацияси раҳбарлари иштирок этди.

2018 йил 16 мартдан эътиборан Тожикистон Республикаси фуқаролари амалдаги сафар ҳужжатлари (дипломатик, хизмат ва хорижга чиқиш умумий фуқаролик паспорти) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Тожикистон Республикасига визасиз қачон киришни бошлашлари ҳали маълум қилинмади.

2018 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида” қарор лойиҳасини эълон қилди. Лойиҳа муҳокамаси 30 мартга қадар regulation.gov.uz сайтида давом этиши ва шундан сўнг қабул қилиниши маълум қилинди.

2018 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси президентининг “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президенти қарори” эълон қилинди. Унда руҳий касалликларни даволаш хусусий клиникаларга ҳам рухсат этилди, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича чоралар белгиланди.

2018 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» фармонини имзолади. Унга кўра Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати дея ўзгартирилди.

2018 йил 14 март куни давримизнинг машҳур физик олими, англиялик Стивен Хокинг 77 ёшида вафот этди. 20 ёшида Оксфорд университетини тамомлаб, бакалавр даражасини олиб, 24 ёшида Кембриж университетида фан доктори даражасини ҳимоя қилган. Атоқли физик, профессор, ўнлаб мукофотлар соҳиби.

2018 йил 14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида кўча тозалаш ишларига жалб қилинган 23 ёшли Диана Иниковани катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетган. Ўқитувчини зудлик билан шифохонага олиб борилганига қарамай, вафот этган.