Абу Абдуллоҳ Муҳаммад

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳомид — Ўрта осиёлик арабнавис шоир 1 Ҳавас қилган эсанг ҳар нени, бу асно муҳайёдир, Изоҳат айламак-чун зўр зафар ҳам бўлди тез зоҳир. Тополмай истаган нарсангни армон қилмагайсан ҳеч, Фалакнинг сенга қилмиш хизмати аълодан аълодир. Саодат давоми…

Абу Муҳаммад Раққоший

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Иброҳим Раққоший — Ўрта осиёлик арабнавис шоир 1 Барча мард Абу Саидга жон фидо этгай аён, Чунки у отлиққа устод, посбонга посбон. Сен замона зулмига тўғон, Аҳмад ибн Шабиб, Сен кўмак берсанг, ҳужум этмас балолар ногиҳон. давоми…

Абу Бакр Хоразмий

Абу Бакр Хоразмий — Ўрта осиёлик арабнавис шоир 1 Гар шикоят айласанг соч оқидан, туҳмат бўлур, Бўлса оқ сочинг экин, умринг уруғдир ҳар қалай. 2 У шаробдир, кайфи бирлан жалб этар доим сени, Сўнг кулиб кайфдан, шаробни мадҳ этармиз ўйламай. давоми…

Абу Толиб Маъмуний

Абу Толиб Абдуссалом Маъмуний — Ўрта осиёлик арабнавис шоир ШАМДОН ҲАҚИДА Қаранг – боғ, боғда бир улкан дарахт – шам, Уни туққан эмас ер ҳам, само ҳам. Олов ҳам мева бахш этмайди унга, Нечунки, тилладир боғдек бу олам. СИЁҲДОН ҲАҚИДА давоми…

Маргар Маргарян

ЕР ДАРДИ Ер дардин сув денгизга элтар, Элтиб адо этолмас ҳаргиз: Чўккан дарддан туғилар гавҳар, Шўрлаб ётар шу дарддан денгиз. Ер дардин сув денгизга элтар, Аммо дардин сездирмас замин. Ерни ҳар кун одамлар тепар, Замин-чи, ер одамлар ғамин. Сув булутга давоми…

Абдулваҳҳоб ал-Баётий

НОЗИМ ҲИКМАТ ХОТИРАСИГА 1. Тун зулмати ичра тўлқин-қиз Қуюқ, қора сочларин ўрар. Тўрга тушган балиқдек шу кез Соч ўрами тўлғаниб турар. Осмон тобут қопқоғи каби Шоирнинг жасади устида беҳис. Ер ва қора лола ҳақида Сеҳрлаб куйлайди тўлқин-қиз. Боши узра минг давоми…

Мужоҳид Абдулмунайм Мужоҳид

МАЪЮС ТАБАССУМИНГ СОЯСИДА Оҳиста куйлайман, сени ўйлайман, Ой, юлдузлар тушиб сени йўқласин. Оҳиста-оҳиста сингиб куйлайман, Менинг ўғлим кўксинг узра ухласин. Кўзларингда ўқийман шул сўзларни: Нечун куйлар гўё ғамлардан озод, Гўё ўчган ташвиш — мотам излари, Гўёки кишвари Сулаймонобод? Сахий Ар-Рашиддек давоми…

Совет Жаманғараев (1929)

Совет Жаманғараев 1929 йили Бухоро вилоятининг Томди туманида туғилган. «Ёш даврон» (1960), «Ўланлар» (1965), «Тенгдошлар» (1966) китоблари чоп этилган. ЧЎПОН УЙИДА Оқ юзли келинчак куйманар, Гоҳ ўтов пардасин ёпади. Устида оқ кўйлак, ҳилпирар, Ел ўйнаб, пойини ўпади. Нозик қад, кийим-бош давоми…

… Қуёш, ҳаво, ер, сув барча жонвор ва кўкатларга озуқа берганидек, халқ ҳаёти ёзувчига илҳом беради

… Қуёш, ҳаво, ер, сув барча жонвор ва кўкатларга озуқа берганидек, халқ ҳаёти ёзувчига илҳом беради. Ёзувчи қанчалик истеъдодли, унинг қалам тутган қўли қанчалик тажрибали бўлса, халқ ундан шунчалик чуқурроқ миннатдор бўлади, унинг ижодини, умуман, Адабиётни шунчалик чуқурроқ ҳурмат қилади.Абдулла давоми…

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир. Бу таъриф адабиётнинг тўғри таърифидир. Шу билан ёзилган асарларга адабий асар дейиладир.Фитрат