Ўйинлар ва ўйинчоқлар

Узун терак, учи менинг қўлимда.
(Варрак)

Оқ ғозим учди кетди,
Ичагини чўзди кетди.
(Варрак)

Осмонда оқ эшак,
Нўхтаси қўлимда.
(Варрак)

Чўпчагим чўпчак,
Олтин беланчак,
Етти қизнинг онаси,
Ҳалигача келинчак.
(Қўғирчоқ)

Тап-тап этади,
Урсам учиб кетади.
(Копток)


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!