Тегирмончи

Бир бор экан, бир йўқ экан бир тегирмончи бўлган экан. Тегирмончининг иккита ўғли бор экан. Ўғилларининг каттаси дангаса, ишёқмас экан. Кичиги меҳнатсевар, пишиқ, одобли йигит экан. Бир куни тегирмончи икки ўғлини ёнига чақириб : 
— Ўғилларим, мен энди қариб қолдим, — дебди, -бир оёғим тўрда бўлса бир оёғим гўрда. Мендан сизарга қоладигон манашу ҳовлию тегирмон, ҳолос. Иккаларинг ҳамжиҳат бўлиб, аҳил яшанглар. -Чол шу насиҳатни қилгандан кейин бир неча кун ўтгач, вафот этибди.Ўғилларига тегирмон билан ҳовли мерос қолибди. Катта ўғлига ҳовли тегибди, кичигига тегирмон тегибди.Кичик ўғил ҳар куни одамларнинг буғдойларини тортиб, ун қилиб, уйга у-бу егулик топиб келар экан. Аммо акаси унга сира қарашмас экан. Бир куни укаси, ака, кеэлинг, бир баҳтимзни синаб кўрамиз, дебди. Шунда акаси:
— Баҳтимизни синаш учун қишлоқнинг бой қизига уйланамиз, бой қиз кўпгина сепи билан келиб бизларни ҳам бой қилади, кел сен топган пулларингни менга бер, пул йиғайлик, -дебди. Бундай пуч гапларга укаси кўнмабди. Ўртада жанжал кўтарилибди. Акаси укасини уйдан ҳайдаб чиқарибди.Укаси тегирмон тошини ҳам ўзи билан олиб, уйдан чиқиб кетибди. Йўл юрибди йўл юрса ҳам мўл юрибди. Қоронғу тушганда бир эски уй ёнига етиб борибди. Эски уйда тунагани қўрқиб, дарахтнинг тепасига чиқиб олибди. Тегирмон тошини ҳам ўзи билан дарахтга олиб чиқиб кетибди. Ярим тунда дарахтда уҳлаб ўтириб, қўлидан тошини тушириб юборибди ва уйғониб кетибди. Уйғонганида турли шарпалар қочиб кетаётганини кўрибди-ю, пастга тушгани қўрқиб, ўтираверибди. Тонг отгач пастга тушса, тегирмон тошининг тагида ётган ярим қоп олтин ва атрофга сочилиб ётган қиммат баҳо тақинчоқларни кўрипти. Кечаси ўғрилар ўғирланган нарсаларни ташлаб қочган эканлар. Йигит тош билан бирга олтин ва тақинчоқларни ҳам йиғиштириб, уйга бормоқчи бўлибди.Аммо акаси билан яна кўнгилсиз гаплар бўлишини ўйлаб, бойликларни кўтарганича боши оққан томонга кетипти.
Акаси бўлса, укасини уйдан қувлаб чиқаргач, қийинчилик билан кун кўра бошлабди. Тез кунда егулик нарса топа олмай, уйини сотибди. Уйининг пули ҳам тугаб,у кўчада қолибди ва кишларнинг хизматларини қилишга мажбур бўлибди. Ўтин териб, сотиб кун кўрибди. Кунлар шу тарзда ўтаверибди. У аввалгидан анча чаққон бўлиб, қўлидан анча-мунча иш келадигон бўлиб қолибди. Пул йиғиб, укасини қидириб топишни мақсад қилибди.. Бир куни у ўтин териб ҳориб-толиб юрганда бир муҳташам сарой олдидан чиқиб қолибди. Дарвозасини қоқиб, сув сўрабди. Ичакаридан 5-6 ёшлардаги бир қизча чиқибди. Қизча кўзига иссиқ кўринибди. Бу уй кимнинг уйи эканлигини сўрабди. Қизча одамлар дадасини ,,тегирмончи” деб аташларини айтибди, дадамлар ҳозир ишдалар,депти.У тегирмончи келишини кутибди. Терган ўтинларини ҳам шу ҳовлига олиб келипти. Бир вақт тегирмончи ишдан қайтиб келибди. У ўзининг укаси экан Ака-ука бир-бирларини кўриб, севинганларидан йиғлаб юборибдилар. Ака-ука би-бирларини ниҳоятда соғинган эканлар. Укаси акасини сўроқлаган пайтда уни уйни сотиб кетганини билган, топа олмай, ниҳоятда ҳафа бўлган экан.Ака-ука бир-бирларидан ҳол аҳвол сўраптилар, укаси акасини уйга таклиф қилибди. Ука акаси ҳам анча меҳнатсевар одам бўлиб қолганини, меҳнат билан кун кўриб кўраётганини англабди.Иккалалари би бўлиб, оталаридан қолган ҳовлини қайта сотиб олибдилар. Шу қишлоқнинг одобли хонодонига совчи қўйиб, акасини ҳам уйлаб қўйибди. Акаси ўз қишлоғида бахтли хаёт кечирипти.