Бола — подшо

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда бир подшо бўлган экан. У доим мақтаниб, «дунёда мендан зўр подшо йўқ» деб юрар экан.
Бир куни унинг яқин дўсти саройга меҳмон булиб келибди. Подшо дўстига:
— Дунёда мендан зўр подшо бўлмаса керак, — дебди.
— Эи тақсири олам, хафа бўлманг-у, сиздан ҳам зўр подшо бор, — деб унинг кичик ўғлини кўтариб чиқиб, ёнига ўтқазиб қўйибди.
Шу пайт бола отасига:
— Сув ичаман, — дебди. Подшо дарров туриб сув олиб келибди. Орадан бироз вақт ўтгач:
— Ота, сут беринг, — дебди бола.
Подшо тезда сут олиб келибди. Энди келиб ўтирган экан, бола яна:
— Энди сувни сутга аралаштириб беринг, — деб хархаша қилибди.
Бу айтганини ҳам подшо бажарибди. Сал вақт ўтмай бола яна:
— Ота энди, сутни сувдан ажратиб беринг, — дебди. Бу гапни эшитган подшонинг жаҳли чиқиб кетибди.
Ўғлига қараб:
— Ахир, сутнй сувдан қандай қилиб ажратиб булади, —дебди.
Бола эса йиғлаб, жанжал қилаверибди. Шунда подшо дўстига қараб, «ҳақиқатан ҳам мендан зўр подшо бор экан»,деган экан.