Ёқуб Хўжаев (1935)

Ёқуб Хўжаев 1935 йилда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг Гидрометеорология техникумида таҳсил олган. Сейсмик станцияда ишлаш билан бирга, Тошкент давлат университети филология факултетида ўқишни давом эттирган. Бу даврда унинг болалар ва ўсмирлаига бағишланган илк шеър ва ҳикоялари матбуот саҳифаларида чоп этила бошлади.
Ўтган асминг 60-йиллари бошида „Миттивойнинг саргузаштлари» номли биринчи шеърлар тўплами нашр этилган. Кейинчалик „Темир болакай“, „Шимоллик меҳмон“, „Уйимизнинг сеҳргари“ ва бошқа китоблари босмадан чиқди. Адиб Ўзбекистон бастакорлари билан ҳамкорликда қўшиқлар туркумини ҳам яратган.
Кўп сонли ўқувчилар билан учрашувлар, асосан, болажонлар билан яқин дўстлик Ёқуб Хўжаевга бир қатор саргузашт ҳикоя ва қиссалар ёзиш имкониятини берди. Унинг ушбу асарлари муносиб тақдирланди. „Саргузашт изловчи — Вундургай“, „Вундургай — изтопар“, „Ухлаётган аждарҳо ғори“, „Аломат бола саргузаштлари“ қиссалари адабий жамоатчиликнинг эътиборини қозонди. Ёқуб Хўжаевнинг китоблари орасида „Ҳаммаси қандай бўлгани ҳақида“, „Нуқул саргузашт“ (биринчи номи ,,Ўн учинчи вагон“) номли автобиографик қиссалар ҳам мавжуд.
Ёқуб Хўжаев ижодиётида таниқли шоирлар асарларидан таижималар алоҳида ўрин тутади. У Қуддус Муҳаммадий, Илёс Муслим, Шамси Одил, Ҳайдар Муҳаммад, Кавсар Турдиева, Усмон Азимов, Азим Суюн, Фароғат Камолова, Дурдона Рўзиева каби ижодкорлар асарларини рус тилига таржима қилган.

МАРАТНИНГ САЁҲАТИ

Бугун ойнакдан қараб,
Ўйланиб қолди Марат.
Кўринмас боғ, кўчалар,
Ҳатто итлар, жўжалар.
Чорраҳалар, мошинлар,
Сарой, пештоқ, кошинлар,
Қаёқда миршаб, дарахт,
Атроф сокин ва карахт.
Шамдайин қотиб қолган,
Оппоқ нур чулғаб олган.
Сиз қаёқдан қараманг,
Кўп қаватли хонадон.
Улкан кема мисоли,
Қалқиб-қалқиб боради.
Марат гўё капитан,
Қувнаб, балқиб боради.
Қутбчилар кутар шод,
Мезбонларга Тошкентдан —
Юз аълочи тарвузни,
Жўнатганди Бошкентдан.
Совғаларга жо бўлган
Катта Ернинг қуёши,
Тилими тил ёради,
Йўқдир унинг қиёси.
Бу фалакнинг гардиши,
Сизга айтсам ажойиб.
Кема қалқиб, Айсберглар,
Қайгадир бўлди ғойиб.
Нелар боимас ҳаётда,
Маратга берсин тўзим.
Тўсатдан катта Ерда,
Шу маҳал кўрди ўзин.
Кўкка боқиб оҳиста,
Нафасин ростлаб Марат.
Эҳ, аттангга, жуда тез
Кетди-да туман тарқаб…

ТОПИШМОҚ

Дастлаб у
Эгатда ўсди,
Сўнг шумғуянинг
Йўлини тўсди.
Роса етилгач,
Пичоқни тиғлатди.
Ошхонага боргач,
Ошпазни йиғлатди.
Овқатга солмаса,
Боимайди.
Шакаробнинг кўнгли
Тўлмайди.

„АЗИЗ — КEЙИН“

Дўстим сўрар маслаҳат,
Мен нима дейин?
Азимжоннинг баҳонаси:
— Хўп, майли, кейин.
Йўлдан урар дангасалик:
— Шошмагин, Азим,
Дарсингни қўй, стадионга
Боришинг лозим.
Қоига олсам китобни,
Недир шитирлаб,
Хитоб қилар бир сўзни,
Аста пичирлаб.
— Мазза қилиб, гап сотиб,
Ўтирсанг бўлар.
Вазифани дўстларингдан,
Кўчирсанг бўлар.
Ташвиш чекар мен учун
Ҳаттоки холам.
Кўйлагингга тугма қадаб,
Олсанг-чи, болам.
Ишларим кўп, холажон,
Тугмадан боиак.
Ҳозир мен-чи, мултфилм
Кўришим керак.
…Аттанг яна бир куним,
Беҳуда ўтди.
Дақиқалар соатнинг,
Этагин тутди.
— Бўлди, ваъда бераман,
Ўзим-ўзимга.
Бозунгарга ўхшайди,
Футбол кўзимга.
Ҳа, дўстларим, тўғриси,
Нима ҳам дейин?..
Синфдошлар ном қўйди,
„Азимжон — кейин“.
Олтинга тенг вақтимни,
Елга олдирмай
Вазифани бажардим,
Дарсни қолдирмай.
Ялқовликнинг чўчимай
Таъқиб, қаҳридан.
„Кейин“ деган лақабнинг
Ўтдим баҳридан…