Ўткир Ҳошимов.Оқсоқол “генерал” (ҳажвия)

— Ўтиринг, ака! Ҳангомалаше-е-еб кетамиз! Шу жийронтойимнинг ёшиям ўттиздан ошдиёв! Кунимга яраб турибди, тирикчиликнинг айби йўқ. Ишдан бўш пайтимда йўлга чиқаман. Бир замонлар битта такси тўхтаса, ўнта одам югуриб борарди. Ҳозир битта одам қўл кўтарса, ўн машина ғийқиллаб тўхтайди. Шўпирлар давоми…

Ўткир Ҳошимов. Қизил қарға (ҳикоя)

(Замонавий эртак) Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим-қадим замонда, Қураматоғ томонда бир Саҳоба бўлган экан.Кунлардан бир кун Саҳоба тоғдан тушиб, ҳассасини дўқиллатиб кетаверибди-кетаверибди, чанқаб ҳолдан тойибди. Бир туп садақайрағоч тагига етганда ҳушидан кетиб йиқилибди.Бир маҳал қулоғига «қарр-қарр» деган овоз давоми…

Ўткир Ҳошимов. Ўзимнинг мўминчигим (ҳажвия)

“Поччалар Ача бўлди,Ачалар Почча бўлди”Халқ мақоли Куала-лумпурдан учган “Боинг” ҳаво кемаси Тошкент аэропортига келиб қўнганида кун оғган эди. Мўминтой халқаро залда интиқ бўлиб тағин бир соатча кутди. Ниҳоят залнинг нариги эшигида Маликаи-Турандот кўринди. Ёнида тансоқчиси — “у-шу” бўйича Осиё чемпиони давоми…

Ўткир Ҳошимов. «Ўзбек иши» (ҳикоя)

Алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи Корягин машинанинг орқа ўриндиғида ўтирар, толиққан эди. Эски «Жигули» икки бетида бақатераклар тизилган, онда-сонда пахта лахтаклари тўкилиб қолган йўлдан борар, машина эшиги, асабни қақшатиб, муттасил ғийқилларди.Жуманов дегани, мана, тўрт ойдирки, айбини бўйнига олмайди. У ёкда давоми…

Ўткир Ҳошимов. Нега? Нега-а-а?! (ҳикоя)

(Шўролар бошлаган бемақсад афғон уруши қурбонларига бағишланади.) Троллейбус силкиниб қўзғалди.— Кейингиси — Бешинчи мавзе! Патталарни чекичлашни унутманглар. Йўлда назоратчи бор.Ҳамидулла ўрта қатордаги ўриндиқда ўтирибди. Дераза олдида.«Қўрқади назоратчиларингдан! Студент анойи экан-да, тутқич берадиган. Ярми самбочи, ярми каратэчи! Шунақа дейди-ку, кейинги пайтда давоми…

Ўткир Ҳошимов. Муҳаббат (ҳикоя)

I Узоқ, энтикиб ўпишдилар. Қизнинг соч толалари Тиркашнинг юзига тегиб турар, алланечук нотаниш, аммо тотли ис анқир, унинг бутун вужуди таранг тортилиб, оёқлари титрар, қизнинг ҳам елкалари билинар-билинмас силкинаётганини ҳис қилиб турарди. Тўсатдан қиз силтаниб қаддини ростлади-ю, зарб билан итариб давоми…

Ўткир Ҳошимов. Ҳуркитилган туш (ҳикоя)

«Кўнгил вайрон бўлиши учун тақдирнинг ожизгина зарбаси кифоя».С. Цвейг. Тишлари тўкилган кемшик бола эдим. Сой бўйидаги ўтлоқ биз — болаларнинг «катта еримиз» эди. Ҳар куни эрта билан ойим чийдухоба шимимнинг чўнтагига яримта зоғора, бир бўлак қайнаган лавлаги солиб берарди-да, шохсиз, давоми…