Наср ибн Аҳмад

Наср II ибн Исмоил Сомоний, Амири Саъид (Саодатлик)

(тахминан 906-943)

(914-943)

Сомонийлар давлати ҳукмдори. Давлатни 8 ёшли Наср ибн Аҳмад номидан вазир Жайҳоний бошқарган. Унинг даврида Бухоронинг Регистон майдонида подшо қасри қаршисида девонлар учун сарой қурилиб, давлат маҳкамаси мана шу махсус бинога жойлашган эди. Унинг ҳукмронлиги даврида сомонийлар давлати ҳудудларида карматлар ҳаракати анча кескин тус олди. Наср ибн Аҳмад шиа мазҳабини қабул қилганидан норози бўлган сунний руҳонийлар турк гвардияси ёрдамида Наср ибн Аҳмадга қарши фитна уюштиришган. Бундан хабар топган Наср ибн Аҳмад фитнани фош этиб, ўз ўғли Нуҳ фойдасига тахтдан воз кечган.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!