Табиатдаги буюк ғоя

Чарлз Дарвин ёзган эди: “агар майда, босқичма-босқич ўзгаришлар оқибатида янги мураккаб организмнинг шаклланиши мумкин эмаслиги исботланадиган бўлса, менинг назариям бутунлай инқирозга юз тутади.” Ушбу китобни ўқиб, сиз Дарвиннинг хавотири асосли бўлгани, эволютсия назарияси тўла ҳалокатга учраганини англаб етасиз.
Табиатдаги барча жонли мавжудот жуда мураккаб комплекс тузилишига эга.

Қушларнинг қаноти тузилиши ва кўршапалакларнинг локатсион тизимларини, чивин қанотлари тузилишини, шунингдек, юз минглаб бошқа объектларни ўрганиб, биз ҳар ерда мукаммал, буюк ғоя ва ажойиб яхлитликни кўрамиз. Бу эса бизнинг кўз ўнгимизда яққол ҳақиқатни очиб беради: Ер юзидаги барча жонли мавжудотлар Олий Яратувчи томонидан яратилган.

ХИХ асрда илгари сурилган Чарлз Дарвиннинг эволютсия назарияси табиатнинг Илоҳий яратилиш ҳақиқатини инкор қилиб, табиатдаги бутун бу мукаммал режа ва ғоя “тасодифан ва ўз-ўзидан” юзага келган дея таъкидларди. Бу назарияга мувофиқ, Ерда ҳаёт пайдо бўлишига “содда организмларнинг босқичма-босқич ривожланиш ва такомиллашиш” механизми манба бўлиб хизмат қилган.

Аммо ХХ асрнинг илмий кашфиётлари жонли организмларнинг такрорланмас мураккаблиги ва уйғунлигини “босқичма-босқич ривожланиш” механизми ёрдамида изоҳлаш мумкин эмаслигини аниқ-равшан кўрсатди. Жонли организмдаги ҳатто битта орган ёки тизимнинг йўқ бўлиши уни мутлақо жонсиз танага айлантириб қўяди. Жонли организмлардаги “ажратиб бўлмас яхлитлик” ҳаётнинг ўз-ўзидан туғилиши мумкин эмаслигини кўрсатди ва ҳаётнинг Илоҳий келиб чиқишини исботлади.

Ушбу китобда ҳаёт Олий Яратувчи томонидан яратилгани очиқ-ойдин эканлигини қатъий исботловчи инкор этиб бўлмас фактлар келтирилган.

Кириш
“У яратиб, расо қилиб қўйган…” (Қуръон, 87:2)

Аспирин таблеткасини тасаввур қилинг ва сиз дарҳол у чизиқ билан тенг иккига бўлинганини эслайсиз. Бу чизиқ дорини ичаётган киши истаса уни иккига бўлиб истеъмол қилиши учун ўйлаб топилган. Атрофимизни ўраб турган барча нарсалар аспирин таблеткасидек содда кўринишга эга бўлмаганига қарамай, буларнинг ҳаммаси, — бизни ишга олиб борадиган автобусдан тортиб, уйимиздаги телевизорнинг масофадан бошқарувчи пултгача, — дастлабки режа, лойиҳа асосида ясалган.

Лойиҳа (яъни режа) — турли миқдордаги катта-кичик, ҳар ёққа сочилган таркибий қисмларни аниқ мақсад билан бир жойга тўплаш борасидаги тартибли маълумотдир. Агар ушбу таърифни асос қилиб олсак, автомобил ҳам шундай ғоянинг рўёбга чиқиши бўлганини тушуниш қийин эмас. Бу ғоя аниқ мақсадни амалга оширишга йўналтирилган: одамлар ва юкларни ташиш. Буни ижро этиш учун заводда лойиҳа ишлаб чиқилади ва мотор, шиналар ва капот бир бутун қилиб жамланади.

Ҳўп, яхши, жонли мавжудотлар борасида нима дея оламиз? Қуш, унинг учиш механизми аввалдан лойиҳалаштирилган бўлиши мумкинми? Ушбу саволга жавоб беришдан аввал, келинг, қушни ҳам худди автомобил сингари кўриб чиқайлик. Бу ерда асосий мақсад парвоз қилиш ҳисобланади. Ўпка ичидаги қуруқ суяклар ҳам, ана шу суякчаларни ҳаракатланишга мажбур қилувчи кучли кўкрак қафаслари ҳам, қушни ҳавода ушлаб турувчи патлар ҳам айнан шунга қаратилган. Қанотлар аэродинамик хусусиятларга эга, қуш организмидаги модда алмашинуви эса унинг энергетик эҳтиёжларига жавоб берадиган тарзда қурилган.

Агар қушларни бир четга қўйиб, бошқа жонли мавжудотларни тадқиқ қилсак ҳам, ҳудди шу қонуниятга гувоҳ бўламиз. Ҳар бир жонзот энг майда жиҳатларигача ўйлаб чиқилганлигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Тадқиқотимизни давом эттирадиган бўлсак, сиз ҳам ўша Ғоянинг амалий ифодаси эканлигингиз ҳақида хулоса қилиш мумкин. Ушбу саҳифаларни варақлаётган қўлларингиз шу қадар кўп функтсияларни бажаридики, ҳеч қандай робот бунинг уддасидан чиқа олмайди; ушбу сатрларни ўқиётган кўзларингиз сизга шу қадар аниқ ва тиниқ кўриш имконини берадики, буни дунёдаги энг мукаммал камера ҳам бажара олмайди.

Шу тариқа, сиз бир хулосага келасиз: табиатдаги барча жонзотлар, шу жумладан, сиз ҳам аввалдан ўйланган, режалаштирилган. Бу эса, ўз навбатида, оламда ҳаддан ташқари Ақлли ва Кучли, Яккаю Ягона Яратувчи борлигини, у барча жонзотларни Ўзи истаганидек яратганини, демакки, бу табиат устидан ҳукмронлик қилишини англатади.

Фақат ХИХ асрда ишлаб чиқилган эволютсия назариясигина бу реал далилларни инкор этади. Чарлз Дарвиннинг “Турларнинг келиб чиқиши” асарида баён этилган бу назарияга тасодифлар занжири туфайли кейинчалик бир-бирига ўхшамай қолган жонли мавжудотлар келиб чиққан, деган фикрни илгари суради.

Мазкур назариянинг асосий қоидаси шундаки, барча жонли организмлар аста-секин, сезилмасдан ўзгариб боради. Агар бу тасодифий ўзгаришлар жонзотлардан бирортасига афзаллик келтирса, у ўзи сингари қолган барча жонзотларга нисбатан яхшироқ шароитга эга бўлади, унинг авлоди ҳам мазкур афзал жиҳатга эга бўлади. Шу тариқа, янги тур пайдо бўлади.

Мана 140 йилдирки, хайвонот дунёси пайдо бўлиши ва ривожланишига берилган бу изоҳ илмий асосланган ва ишончли ҳисобланади. Аммо, агар Дарвин назариясига яхшироқ разм солиб, у жонли мавжудотларни яратишда қўлланган аниқ режа, ғоя мавжудлигини тасдиқловчи мисоллар билан солиштирилса, мутлақо бошқа манзара пайдо бўлади: дарвинизмда баён этилган ҳаётнинг келиб чиқиши ҳақидаги ғоя умуман бир-бирига қарама қарши берк кўчадан бошқа нарса эмас.

Даставвал, “тасодифий ўзгарувчанлик” муаммосини кўриб чиқайлик. Эволютсия назарияси пайдо бўлган вақтларда генетика фани ҳали шаклланмаганлиги боис, Дарвин бу ҳодисага батафсил тушунтириш бера олмаган. Генетика бўйича тадқиқотлар олиб борган эволютсия назарияси тарафдорлари айнан шу масалага тааллуқли мутатсиялар тушунчасини таклиф қилишди. Мутатсиялар — бу жонли мавжудотлар генида юзага келадиган тасодифий узилишлар ва шарт-шароитларнинг турли-туман ўзгаришидир. Энг муҳими шундаки, ҳозирги кунимизгача ҳам жонли мавжудотларнинг генетик маълумотларини ривожлантирадиган ёки яхшилайдиган бирорта мутатсия кузатилгани йўқ. Мутатсияларнинг деярли барча машҳур мисоллари ё жонли мавжудотларда касаллик ёки номукаммаллик уйғотади, ё умуман намоён бўлмайди. Келиб чиқадики, юқоридаги ўзгаришлар мутатсиялар йўли билан содир бўлиши мумкин, деб ўйлаш — гўё одамларга тўсатдан олов пуркалса, янги мукаммалроқ индивид пайдо бўлади, деб умид қилиш билан баробар. Қисқаси, бу шунчаки адашиш холос.

Бироқ масаланинг яна ҳам муҳимроқ томони бор. Барча илмий маълумотларга қарамай, фараз қилайлик, қандайдир мутатсия маълум бир жонли организмга ижобий жиҳат касб этиш учун имкон берди. Аммо ҳатто шундай фараз ҳам дарвинизмни қутқариб қола олмайди. Боиси — “тизимларнинг бўлинмаслиги” деб аталувчи тушунчадир. Бунинг маъноси шуки, жонли мавжудотларнинг аксарият орган ва тизимлари ўз функтсиясини кўп ҳолларда бу тизимга мутлақо даҳли йўқ органлар мавжуд бўлгандагина бажаради. Лекин, агар улардан бирортаси ёки органнинг қандайдир қисми етишмаса ёҳуд шикастланса, асосий орган ўз функтсиясини бажара олмай қолади.

Масалан, инсон қулоғининг ташқи овозларни қабул қилиш жараёни жуда кўп миқдордаги кичик-кичик органларнинг ўзаро уйғун занжирли реактсияси ёрдамидагина юз беради. Агар бу занжирдан биттаси, масалан, ўрта қулоқ юзасидаги болғача чиқариб ташланса ёки шунчаки қулоқ тузилиши ўзгартирилса, сиз умуман эшитмай қўясиз. Қулоқ эшитиши учун қулоқ девори, болғача, бурма юза, шовқин ўтувчи йўлакча, эшитиш суяклари, бошқа тегишли органларнинг мавжуд бўлиши ва ўта тартибли равишда ишлаши талаб этилади. Бу тизим босқичма-босқич ўзгариши ва ривожланиши мумкин эмас, чунки ривожланишнинг ҳар қандай босқичи унинг ишига тўсқинлик қилади.

Демак, айнан “тизимларнинг бўлинмаслиги” тушунчаси Дарвин назариясини бутун ўзаги билан вайрон қилади. Энг қизиғи шундаки, Дарвиннинг ўзи ҳам мазкур муаммо мавжудлиги туфайли қандайдир хавотирни ҳис этган. Ўзининг “Турларнинг келиб чиқиши” китобида у ёзади:

“Агар умумий (комплекс) органнинг бир-бирига боғлиқ жуда кўп сонли майда ўзгаришлар йўли билан шаклланиши мумкин эмаслиги юзага чиқса, менинг назариям бутунлай инқирозга юз тутади. Аммо мен ҳали бундай органни кўрмадим…”1

Балки, ХИХ асрдаги илм-фаннинг содда босқичларида бўлган Дарвин бундай органни топмаган ёки топишни истамагандир. Бироқ ХХ аср фани жонли мавжудотларни энг майда қисмларигача тадқиқ қилиб чиқди ва жонзотларнинг кўпчилиги “тизимларнинг бўлинмаслиги” хусусиятига эга эканлигини аниқлади. Шу сабабли ҳам, Дарвин назарияси, унинг ўзи хавотирга тушганидек, “бутунлай инқирозга юз тутган”. Ушбу китобда биз мавжуд эканлиги билан Дарвин назариясини инкор қилиш имконини берадиган айрим жонли мавжудотларни кўриб чиқамиз. Бундай тизимлар қўшлар қанотида ҳам, бактерияларда ҳам, кўршапалак бош суягида ҳам бор. Уларни тадқиқ қилар эканмиз, биз юқоридаги назариянинг нақадар хато эканлигини кўрамиз. Иккинчи томондан, ушбу тизимлар яратилишида нақадар юксак билим даражасидан фойдаланилганига гувоҳ бўламиз.

Шу тариқа, биз Аллоҳнинг мукаммал ижоди далилларини кўрамиз. Буюк Парвардигорнинг айнан яратувчилик қудрати, назокати ва нафосати Қуръоннинг қуйидаги оятида ифодаланган:

«У – Аллоҳ яратгувчидир, (йўқдан) бор қилгувчидир, (барча нарсага) сурат-шакл бергувчидир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва ердаги бор нарса Унга тасбеҳ айтур. У қудрат ва ҳикмат соҳибидир.» (Қуръон, 59:24)

ТИЗИМЛАРНИНГ БЎЛИНМАСЛИГИГА МИСОЛ: ЛАНГУСТ КЎЗЛАРИ

Ер юзидаги барча жонзотлар турлича кўзларга эга. Бизга умуртқалиларга хос бўлган кўзнинг фақат “камерали” тури маълум. Бундай тузилишдаги кўз нурнинг синиши тамойили асосида ишлайди. Ёруғлик нури ташқаридан кўзнинг олд қисмида жойлашган линза (хрусталик) да синади ва бунинг натижасида кўзнинг орқа деворида жилваланади. Бироқ баъзи жонли мавжудотларнинг кўзлари мутлақо бошқача шаклдаги қурилишга эга. Масалан, лангуст — денгиз қисқичбақасининг кўзлари нурнинг синиши тамойили асосида эмас, балки унинг аксланиши тамойилига мувофиқ ишлайди.

Лангуст кўзларининг биринчи қизиқ хусусияти шундаки, уларнинг юзаси бўйлаб жуда кўп сонли квадратчалар жойлашган. Бу квадратчалар, расмда кўриб турганимиздек, қатъий тартиб билан жойлаштирилган. Америкалик биолог Хартлайн “Сcиэнcе” (“Фан”) журналидаги ўзининг мақолаларидан бирида шундай ёзади:

“Денгиз қисқичбақаси менга шу пайтгача кўрган бошқа жонли мавжудотлардан фарқли равишда тўғри тўртбурчакни камроқ эслатади. Аммо унинг кўзлари микроскоп остида худди мукаммал чизмага ўхшайди”.2

Лангуст кўзларини қоплаган бу бир текис квадратчалар аслида квадрат линзаларнинг олд қисмидир. Бундай конструктсияни асалари уялари билан қиёслаш мумкин. Уяларга қарасангиз, улар сизга олти бурчакли юзалардан ташкил топгандек туюлади. Аммо бу олти бурчакли юзалар ичкарига қараб ботиб кетадиган олти бурчакли призмаларнинг ташқи қисми холос. Лангуст кўзларининг фарқи шуки, унда бурчаклар олтита эмас, балки тўртта.

Денгиз қисқичбақаси (лангуст) кўзларининг юзаси текис квадратчалардан ташкил топган. Бу теп-текис квадратларнинг ҳар бири аслида квадрат призманинг бир четидир. Ҳар бир квадрат призманинг ички қисми эса кўзгу тамойилига асосан қурилган. Кўзгули қисм нурни кучайтириб акс эттиради. Нур кўзнинг орқа тарафида жойлашган сетчатка (кўзнинг ёруғликни сезувчи ҳужайраларга эга бўлган ички юзаси — тарж.) га жуда аниқ тушиб туради. Кўзни ўраб турган призмалар шундай бурчак остида жойлаштирилганки, натижада ёруғлик нури битта нуқтага тушади.

Қизиғи шундаки, квадрат призмалардаги ички юзаларнинг ҳар бири кўзгу тамойили асосида қурилган ва бу кўзгулар ёруғлик нурини жуда кучли акслантиради. Ғоянинг энг буюк жиҳати кўзгулардан аксланган нурни кўзнинг орт қисмида жойлашган сетчатка (кўзнинг ёруғликни сезувчи ҳужайраларга эга бўлган ички юзаси — тарж.) га аниқ йўналтиришда намоён бўлади. Кўз ичидаги призмалар шундай бурчак остида жойлашганки, уларнинг ҳаммаси нурни бехатолик билан битта ягона нуқтага йўналтиради.

Албатта, бундай тузилиш нақадар ажойиб эканлиги яққол кўриниб турибди. Камераларнинг бир текис квадрат шаклидаги ички қисмлари кўзгу хусусиятига эга бўлган тери билан қопланган. Бундан ташқари, ушбу камераларнинг ҳар бири ёруғлик нурини битта нуқтага тушириши учун жуда аниқ геометрик ҳисоб-китоблар асосида яратилган.

Англиянинг Сассекс университети ходими Майкл Ленд — лангуст кўзлари қурилишини батафсил тадқиқ қилган биринчи олим. Ленд бу жонзотнинг кўзларида ҳайратланарли бир ғоя рўёбга чиққан.3

Шуниси аниқки, эволютсия назарияси нуқтаи назаридан кўзнинг бундай тузилиши кўплаб саволлар уйғотади. Аввало, кўзлар тизимларнинг бўлинмаслиги хусусиятига эга. Агар кўзларнинг олд қисмида квадрат камералар бўлмаганида, ёки бу камералар нурни акс эттириш хоссасига эга бўлмаганида, ёки агар кўзларнинг орқа қисмида сетчатка жойлашмаганида, улар ўз вазифасини бажара олмасди. Шу сабабли, лангуст кўзлари босқичма-босқич ривожланиб борган, дейиш мумкин эмас. Бундай ажиб ғоя тасодифан рўёбга чиққан, деб ўйлаш ҳам мутлақо мантиқсиздир. Шу қадар мукаммал тизимга эга бўлган лангуст кўзлари яратилганлиги шубҳасиздир.

Лангуст кўзлари қурилишининг эволютсия назарияси қоиунларига шубҳа билан қарашга асос бўлувчи бошқа хусусиятлари ҳам бор. Агар жонли мавжудотлардан яна қайси бирининг кўзлари шундай аниқлик билан тузилганини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрсак, олдимизда қизиқ манзара ҳосил бўлади. Ёруғлик нурини акслантириш тамойилига асосланган кўз тузилиши фақатгина қисқичбақасимонлар синфидаги бўғимоёқлилар туридаги денгиз жонзотларига хос. Бу турга ҳар хил қисқичбақалар киради.

Қисқичбақасимонлар синфидаги бошқа жонзотларда нурнинг синиши тамойили асосида тузилган кўзлар кузатилади ва улар нурни акслантирувчи кўз тузилишидан умуман бошқача. Бу турдагилар кўзларининг ичида кўплаб чуқурчалар бўлади. Бироқ, бу чуқурчалар олтибурчакли ёки думалоқ шаклда бўлиб, қисқичбақа кўзларидаги квадратчалардан мутлақо фарқ қилади. Янаям аҳамиятли томони шундаки, ушбу чуқурчалар ичида ҳам линзалар бор. Аммо улар нурни акслантирмайди, балки синдиради. Линзалар нурни синдирган ҳолда сетчаткага узатиб беради.

Қисқичбақасимонлар синфидаги аксарият жонзотларнинг кўзлари айнан нурни синдирувчи линзалар асосида ишлайди. Бу жонзотларнинг иккитасидагина — қисқичбақа ва креветкада кўзлар кўзгу шаклида қурилган. Аммо, эволютсия назарияси тарафдорларининг фикрича, барча жонли организмлар, шу жумладан, қисқичбақасимонлар ҳам битта жонзотдан тарқаган бўлиши керак эди. Агар биз бу таъкидни қабул қилсак, нурни акслантириш тамойилига асосланган кўзлар нурни синдириш йўли билан ишловчи линзалар асосидаги кўзлардан келиб чиққан, деган тахминни ҳам қабул қилишимизга тўғри келади.

Бироқ бундай трансформатсиянинг имкони йўқ. Чунки кўзларнинг ҳар иккала конструктсияси ўз тизими доирасида мукаммал ишлаяпти ва ҳеч қандай “оралиқ поғона” уларни яхшилай олмайди. Қисқичбақасимон жонзот кўзидаги линза аста-секин йўқолиб, унинг ўрнида кўзгули юза ҳосил бўлиши натижасида у аввалги кўриш қобилиятидан ҳам ажралади ва оқибатда, табиий танланиш жараёнида йўқ бўлиб кетади. (Дарвиннинг эволютсия назариясига кўра, ҳар бир жонли мавжудот юз минглаб йиллар давомида бошқа бир жонзотнинг янада ривожланиши натижасида келиб чиққан. Хусусан, одам маймуннинг аста-секин тараққий этиши оқибатида пайдо бўлган. Дарвин назариясида бу ривожланишларнинг ҳаммаси тасодифий бўлгани айтилади. Ана шу миллион-миллион йиллар мобайнида турли сабаблар туфайли ривожланолмай қолган жонзотлар қирилиб кетган. Масалан, эволютсия назариясига кўра, динозаврлар Ер сайёрасининг совиб кетиши натижасида йўқ бўлиб кетган. Бу “табиий танланиш жараёни” деб аталади. — тарж.)

Шубҳасиз, кўзларнинг бир-биридан фарқ қилувчи ҳар икки конструктсияси икки хил режа асосида яратилган. Кўзлар геометрия нуқтаи назаридан шу қадар аниқки, буларнинг барчасини тасодифга йўйиш бутунлай бемаъниликдир. Мўъжизавий санъат ифодаси бўлган бошқа барча жонзотлар сингари лангуст кўзлари ҳам бизга Яратувчининг нақадар мукаммал ва чексиз ижодкорлик қудратига эга эканлигидан далолат беради. Бу Буюк Аллоҳнинг чексиз билими, ақли ва қудратининг намоён бўлишидир. Ҳайвонот дунёсининг қайси бир қисмига мурожаат қилмайлик, биз ана шундай мўъжизаларга дуч келаверамиз.

Рус тилидан Ботиржон Ғофуров таржимаси. Китобдаги Қуръони Карим оятларини баён этишда Алоуддин Мансур таржимасидан фойдаланилди.

___________________________

1 Charles Darwin, The Origin of Species: A Facsimile of the First Edition, Harvard University Press, 1964, s. 189
2 B.K. Hartline, «Lobster-Eye X-ray Telescope Envisioned,» Science, say 207, s. 47
3 Machael F. Land, «Superposition Images Are Formed byReflection in Eyes of Some Oceanic Decapod Crustacea», Nature, say 263, s. 764-765.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!