Ёшлик, кексалик ва умрбоқийлик тўғрисида

Касалликни фақат унинг номига қараб эмас, балки беморнинг ўзини, унинг аъзойи баданини, органларини, унинг қувватини даволаш керак.
М. Я. МУДРОВ

Яхши шифокор маълум дардларнинг давосини биладиган, агар ўзига номаълум касаллик бўлса, беморга ёрдами тегадиганларни чақирадиган кишидир.
Ж. ЛАБРУЕР

Даволовчи врач тажрибаси оша борган сари гигиенанинг қудратини ва дори-дармоннинг нисбатан заифлигини кўпроқ тушуна бошлайди.
Г. А. ЗАХАРИН

Айрим дори-дармонлар дарднинг ўзидан кўра ҳам хавфлироқдир.
СЕНЕКА

Келажак — профилактик медитсинаники. Бу фан даволовчи медитсина билан қўлни-қўлга бериб, инсониятга шак-шубҳасиз фойда келтиради.
Н. И. ПИРОГОВ

Дарров таъсир қилмаган заҳарнинг заҳри барибир камайиб қолмайди.
Г. ЛЕССИНГ

Доно одам дардига малҳам қидириб юргандан кўра касалликни ўзига йўлатмайди.
ТОМАС МОР

Энг яхши дори ҳордиқ ва нафсни тийишдир.
Б. ФРАНКЛИН

Меҳнат билан меъёр — инсоннинг энг содиқ шифокори мана шу: меҳнат иштаҳани очади, нафсни тийиш эса иштаҳани суиистеъмол қилмасликка гаров бўлади.
Ж. Ж. РУССО


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!