Меъёрнинг фойдаси ҳақида

Узоқ яшашнинг бирдан-бир сири умрни қисқартирмасликда.
Э. ФЕЙХТЕРСЛЕВЕН

Узоқ яшамоқчи бўлсанг, кам-роқ овқатлан.
Б. ФРАНКЛИН

Таомнинг энг яхши қайласи — нафсни тийиш.
СУҚРОТ

Оғзингни эҳтиёт қил: ҳамма касаллик оғиз орқали ўтади. Шундай қилгинки, овқатдан кейин ҳам иштаҳанг қарнай бўлсин.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Агар меъёридан чиқиб кетилса, тўқликнинг ҳам, очликнинг ҳам, бошқа нарсаларнинг ҳам хосияти бўлмайди.
ГИППОКРАТ

Нафсини тия олмайдиганлар, таом, шароб ва севги лаззати-ни тотишда меъёрни билмайдиганларнинг ҳузур-ҳаловати кўпга бормайди, улар фақат ейиш ёки ичиш пайтидагина роҳат қиладилар, аммо тийила билмаслик оқибатида тортадиган азоблари беҳисоб ва беадад бўлади.
ДЕМОКРИТ

Агар одамлар фақат қоринлари жудаям очган пайтдагина овқатланишганда, шунда ҳам одатдаги, тоза ва тўйимли таомни истеъмол қилишганда эди, улар дард нималигини билишмаган ва ўз таналари билан руҳларини онсон идора эта олган бўлишарди.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ҳеч ким меъёридан ортиқ еб-ичмаслиги керак.
ПИФАГОР

Туш пайтида камроқ овқатлан, кечқурун эса ундан ҳам камроқ бўлсин, чунки бутун соғлигимиз ошқозонимизга боғлиқ.
М. СЕРВАНТЕС

Ҳар доим тўйиб овқатлангандан кўра аҳён-аҳён оч қолган маъқул.
АБУЛ ФАРОЖ

Улуғ одамлар ҳамиша таомда тийинганлар.
О. БАЛЗАК

Сиҳҳат тиласанг, кўп ема,
Иззат тиласанг, кўп дема.
А. НАВОИЙ

Нафсни тия билмаслик бориб-бориб кишини нобуд қилади; баднафслик эртами-кечми иморатни қулатадиган пойдевор остидаги кўзга кўринмас сувдир.
Ж. БЛЕККИ

Ҳаётни сақлаши лозим бўлган овқат меъёридан ошса, у муқаррар ўлимга маҳкум этувчи заҳарга айланади.
Ж. ЛАБРУЕР

Ҳазм бўлмаган таом уни еган одамнинг ўзини ейди.
АБУЛ ФАРОЖ

Кучимизни қирқадиган даражада эмас, балки кучимизга куч қўшадиган миқдорда еб-ичайлик.
ЦИЦЕРОН

Ортиқча сув экинга зарар бўлганидай, ҳаддан ортиқ таом ҳам танага зарардир.
АБУЛ ФАРОЖ

Тананг иморати дош бера оладиган миқдорда таом тановул эт.
Л. ЖОМИЙ

Стол устидаги беҳисоб ноз-неъматларни кўрганимда уларнинг ҳар бирида, худди пистирмадагидай, бод сувчечак,иситма ва яна кўплаб касалликлар яшириниб ётгандай туюлади.
Ж. АДДИСОН

Бизнинг озуқа моддаларимиз шифобахга бўлмоги, шифобахш дори-дармонларимиз эса озуқа бўлмоги керак.
ГИППОКРАТ

Парҳез таомларнинг таъсири давомли, дори-дармонларнинг таъсири эса ўткинчидир.
ГИППОКРАТ

Агар овқатга ҳаддан ташқари ружу қилиш ҳайвонлик бўлса, таомга такаббурона бепарво қараш нодонликдир, ҳамма нарсада бўлганидай ўртача меъёрни сақлаш керак: берилиб ҳам кетманг, эътиборсиз ҳам қолдирманг.
И. П. ПАВЛОВ

Истеъмол қилинг, лекин суистемолга айланмасин — доноларнинг таомили шу. Ортиқча тийиниш ҳам, ошириб юбориш ҳам бахт келтирмайди.
Ф. ВОЛТЕР

Меъёр — табиатнинг иттифоқдоши, соғлиқнинг посбонидир. Бинобарин, еб-ичишда ҳам юриш-туришда ҳам ва ҳатто муҳаббатда ҳам меъёрни сақланг.

АБУЛ ФАРОЖ

Буюк, ҳамиша безарар, ҳамиша халоскор дори — бу оқилона, меъёри билан лаззатланиш, хотиржамлик ва бадантарбиядир.
ФЕНЕЛОН

Машқ ва меъёр ҳатто кексаликда ҳам маълум даража аввалги қувватни сақлаб қолиши мумкин.
ЦИЦЕРОН

Меъёр қувончга қувонч қўшиб, ҳузур-ҳаловатингизни оширади.
ДЕМОКРИТ

Меъёрни саломатликнинг онаси дейиш мумкин.
МАКСИМ ВАЛЕРИЙ

Меъёрдан ошса ҳар қандай фаолият фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.
АПУЛЕЙ

Меъёрни билмасанг, энг ёқимли нарса ҳам беҳад ёқимсиз нарсага айланади.
ДЕМОКРИТ

Лаззатланиш қанча оз бўлса, шунча ширин.
ЭПИКТЕТ

Лаззат косасини охиригача сипқорсак, унинг тубида майдан кўра қуйқум кўплигини сезамиз.
О. БАЛЗАК

Яхши, ҳатто энг яхши нарсага ҳам ҳар куни дуч келинса, тез жонга тегади.
Г. ЛЕССИНГ

Ҳеч нарса ҳаммавақт бир хилда яхгаи бўлолмайди, чункн ўгаа яхши ҳам ўзининг чексиз яхшилигидан адойи тамом бўлади.
В. ШЕКСПИР

Лаззат эсда қолиши учун уни камайтириш керак.
Ч. БАКСТОН

Ҳаммавақт лаззатланиш — ҳеч қачон лаззат олмаслик демакдир.
Ф. ВОЛТЕР

Бориб-бориб меъдага тегмайдиган лаззатнинг ўзи йўқ.
КАТТА ПЛИНИЙ

Осон ва ҳаддан зиёд насиб этган лаззату севинчлар охир-оқибатда ўз номини оқламайди.
М. СЕВИНЕ

Керагидан ортиқ нарсага интилиш — муҳтожлик кетидан қувиш демакдир.
ПУБЛИЛИЙ СИР

Озита қанчалик қаноат қилсак, муҳтожлик шунчалик камроқ таҳлика солади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ортиқча нарсалардан воз кечган одам муҳтожликдан халос ,бўлган одамдир.
И. КАНТ

Ҳеч нарса ортиқча бўлмасин.
ГАЛЕН

Ҳар қандай ортиқчалик иллатдир.
СЕНЕКА

Ҳамма нарсада меъёр бўлиши керак.
СОЛОН

Ҳеч қандай ортиқчаликка йўл қўймаслик, хоҳишини тия билиш керак. Аслида хоҳиш мухаббат, ижод, узоқ умрнинг қудратли мададкоридир.
А. А. БОГОМОЛЕТС

Ҳар қандай ортиқча нарса ё асабни, ёинки дидни расво қилади.
Ж. ЖУБЕР

Инсон ўз табиатига кўра фақат келажакда соглом бўлиш учунгина эмас, балки бугунги кунда тетик-бардам юриш учун ҳам меъёрни сақлайди.
И. КАНТ

Ортиқча нарсага ружу қилиш кўпинча зарур нарсадан маҳрум бўлишга олиб келади.
СОЛОН

Доно одам хоҳишга қарши курашиб юришдан кўра ундан воз кечиш афзаллигини яхши билади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Шундай бир зўр қоидани ҳамиша ёшларга эслатиб туриш керак: ҳеч нарса ортиқча бўлмасин! Зеро ҳамма ерда ўзни ортиқчалик ва беҳаловатликдан сақлаш имкониятини топиш мумкин.
Я. КОМЕНСКИЙ

Лаззатни ошира билиш санъати унга нисбатан эҳтиётроқ бўла олишдан иборат.
Ж. Ж. РУССО

Ҳиссий лаззатланиш умрни қанчалик қисқартирса, ақлий лаззатланиш уни шу қадар узайтиради.
П. БУАСТ

Энг ёқимли лаззатланиш энг кам юз берадиган лаззатланишдир.
ДЕМОКРИТ

Энг улуг донолик ҳамма нарсадан воз кечиш эмас, балки энг кичик, арзимас нарсалардан х,ам роҳатлана билишдан ибо рат.
Ш. РЕСКИН

Ҳар қандай ҳузур-ҳаловат — агар унда адолатсизлик ва ортиқчалик бўлмаса, агар у табиий истак маҳсули бўлса ҳамда нозиктаъб инсон хоҳишларига мос тушса — бу роҳатдир.
СЕНАНКУР

Дунёдаги барча тирик мавжудотлар ичида фақат инсонгина ўзига фойдали нарсани билмаслитига иқрор бўлишдан уялади.
КАТТА ПЛИНИЙ

Мавжуд ҳузур-ҳаловатдан шундай фойдалангинки, келгусида бўладиган ҳузур-ҳаловатга зарари тегмасин.
СЕНЕКА

Кўпчилик умрининг талай қисмини ҳаётининг қолган бўлагини раддибало қилишга сарфлайди.
Ж. ЛАБРУЕР

Узлуксиз ичкилйкбрзлик, тизгинсиз муҳаббат ва меъёридан ортиқ шаҳвонийликдан кўра қариликни тезлаштирадиган нарса йўқ.
ЭРАЗМ РОТТЕРДАМСКИЙ

Бир нафаслик лаззат кўпинча бир умрлик азоб-уқубатга сабаб бўлади.
К. ВИЛАНД

Ҳар қандай ҳузур-ҳаловатга майл қўймаслик керак, фақат ножўя бўлмаганлари бундан мустаснодир.
ЭПИКТЕТ

Гапириб бўлмайдиган ҳузур-ҳаловат — ҳаловат эмас.
Ф. РОХАС

Охир-оқибат тарихи чиқадиган лаззатдан нарироқ юриш керак.
СОЛОН

Фойдаси йўқ ҳар қандай лаззатдан воз кечмоқ лозим.
ДЕМОКРИТ

Ёқимли нарсани фойдали нарса билан омихта қилган одам ҳамиша ютади.
Ж.Ж. РУССО

Ҳузур-ҳаловатнинг қули бўлиб қолган одам танасини ҳам, руҳиятини ҳам мажруҳ қилади.
СУҚРОТ


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!