Барҳаётлик учун кураш

Ҳаёт барҳаётлик учун курашдир…
М. М. ПРИШВИН

Ҳаёт ўлимни ҳеч қачон писанд қилмайди. Ўлим рўпарасида у қаҳқаҳа уради, қўшиқ айтиб, рақсга тушади, қуради, теради ва севади. Фақат ўлимнинг ўзини алоҳида ажкратиб қарасак, унинг бўм-бўшлигини кўриб, хижолат тортамиз.
Р. ТАГОР

Ўлим инсон учун ҳеч нарса эмас, чунки биз бор пайтимизда ўлим бўлмайди, ўлим бор жойда эса биз бўлмаймиз.
ЭПИКУР

Одам фақат мен мавжудман, деб билганда эди, ўлим ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмасди.
Э. КОНДИЛЯК

Донишманд одам умрининг охирига бориб ўлимнинг фақат четдан қараганда, яқин кишилари учунгина даҳшатли эканини, ўзи учун эса ҳеч нарса эмаслигини, қандай туғилган бўлса худди ўшандай кетишини тушунади…
М.М.ПРИШВИН

Ҳаёт билан видолашаётган пайтда ўлим даҳшати сезилмайди, фақат қон ва тана ўлим билан олишиши, унга қаршилик кўрсатиши мумкин, ақл-идрок эса лоқайд ва бефарқ томошабин бўлиб тураверади.
Э. КАПИЕВ

Одамларнинг ўлим деган нарсани билиши аслида уларнинг ўлимдан бехабарлиги важидап унчалик қўрқинчли туюлмайди; қазо вақтининг ноаниқлиги абадиятга ўхшаб кетади.
Ж. ЛАБРУЕР

Табиат бизга ўлим ҳақида ўйламаслик салоҳиятини ато этган, акс ҳолда, олам ҳаракатдан тўхтаб қолган бўларди.
Ф. ГВИЧЧАРДИНИ

Ўлим муқаррарлигини ҳаммамиз ёдда тутишимиз ва бинобарин, мангу барҳаёт бўлиб қолиш ишончи билан яшашимиз керак.
Ф. ГВИЧЧАРДИНИ

Агар бизга ўлимни ёки ҳеч қачон ўлмасликни танлаш зарур бўлиб қолса, ҳеч биримиз аниқ бир қарорга келолмасдик. Табиат ўлимни муқаррар қилиб, бизни бу мушкулотдан халос этган.
Ж. ЛАБРУЕР

Ўлимнинг муқаррарлигини ҳамма билади, аммо у яқин эмаслиги туфайли ҳеч ким ўлим ҳақида ўйламайди.
АРАСТУ

Ўлолмайман, деб ташвиш тортманг: вақт-соат етганда табиатнинг ўзи бунга яхшилаб ўргатиб қўяди; сиз учун ҳам ҳаммасини ўзи ҳал қилади, бу ҳақда бош қотириб юрманг…
М. МОНТЕН

Ўлямдан қўрқиш ҳам, қўрқмаслик ҳам мумкин — у муқаррардир.
И. ГЁТЕ

Донишманднинг ўлими ўлим-ни писанд қилмайдиган ўлимдир.
СЕНЕКА

Суқрот: «Ўттиз ҳукмдор сени ўлимга ҳукм этишди» — деган одамга: «Уларни эса табиат ўлимга маҳкум этган» — деб жавоб берибти.
М. МОНТЕН

Ҳаёти энг қадрли бўлган одамлар ўлимдан шунча кам қўрқишади.
И. КАНТ

Одам яхши бўлган сари ўлимдан камроқ қўрқадиган бўлади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ўлим даҳшати яхши турмушга тескари пропортсионалдир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Матонатли кишиларга ўлимнинг яқинлашуви унчалик таъ-сир қилмайди, чунки уларнинг ҳар бири сўнгги дақиқагача иродасини сақлаб қолади.
Ф. БЕКОН

Ўлимга тик қараш, ўз-ўзини алдашга уринмасдан унинг яқинлашаётганини олдиндан сезиш, сўнгги дақиқага қадар дадил туриш, бўшашмаслик ва қўрқмаслик иродали кишиларга хос хислатдир.
Д. И. ПИСАРЕВ

Ўлим ҳам худди ҳаётга ўхшамоғи лозим, чунки ўлганимиз билан биз бошқача одам бўлиб қолмаймиз.
М. МОНТЕН

Инсон қалбига худбинлик қанча чуқур илдиз отгани сайин унда ўлим даҳшати шунча мустаҳкам ўрнаша бошлайди.
В. Г. ПЛЕХАНОВ

Тирик одамнинг ўлим ҳақида ўйлаши бемаъниликдир.
М. ГОРКИЙ

Ўлим ҳақидаги ўйлар бизни чалғитади, чунки бундай хаёллар бизни яшашни унутишга мажбур қилади.
Л. ВОВЕНАРГ

Ўлимдан қўрққан одамнинг ҳаёти ҳам тугайди.
И. ЗЕЙМЕ

Ўлим даҳшатидан ўлиш аҳмоқликдир.
СЕНЕКА

Ҳаётдан кўз юмиш ваҳимаси билан яшаган одам ҳеч қачон ҳаёт лаззатини татий олмайди.
И. КАНТ

Муқаррар нарсадан қўрқиш нодонликдир.
ПУБЛИЛИЙ СИР

Юз йилдан кейин яшамаслигимизни ўйлаб кўз ёши қилиш юз йил бурун яшамаганимиз учун кўз ёши тўкишдек бемаъни ишдир.
М. МОНТЕН

Ўлим — жиддий ҳодиса, у ҳаётнинг бир қисми. Мардона ўлиш керак.
А. В. ЛУНАЧАРСКИЙ

Шафқат нуқтаи назаридан қараганда, ўлим шунинг учун ҳам яхшики, у қариликка чек қўяди. Яроқсизликнинг олдини олувчи ўлим яроқсиз ҳолга келтирувчи ўлимдан кўра афзароқдир.
Ж. ЛАБРУЕР

Ўлмоқ туғилмоқдай табиийдир. Муҳим иш устида ўлган одам оғир жангда яраланган, аммо аввалига оғриқни сезмайдиган ярадорга ўхшайди. Зеро олижаноб фикрлар билан яшовчи одам ўлим азобини мутлақо сезмайди.
Ф. БЕКОН

Умр узун, ўлим қисқа, шунинг учун ҳам ундан қўрқиш керак эмас.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Ҳаёт — абадий, ўлим эса бир лаҳзадир.
М. Ю. ЛЕРМОНТОВ

Инсоннинг бахт-саодати яхши ўлиш эмас, балки яхши яшамоқдан иборат.
М. МОНТЕН

Ҳаётни койиб, лекин барибир яшаб юрган одамдан кўра уни олқишлаб яшаган одам ақллироқ эмасми?
Л. Н. АНДРЕЕВ

Ўлиш хоҳиши руҳиятнинг энг сохта ва хаёлий ҳолатидир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Ҳаёт билан видолашувга сабаби кўп бўлган одам жуда аянчлидир.
ЭПИКУР

Ҳаётдан фақат лоқайдлик ва ялқовлик туфайлигина нафратланиш мумкин.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ўлимдан қўрқмасдан ва уни хоҳламасдан яшаш керак.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Яшаб туриб ўзига ўлим тилаш қазо вақти етганда тирик қолишга уринишдай бемаъниликдир.
А. ФРАНС

Ўлимни орқаворотдан билган одамларгина ўзига ўлим тилайди.
У. МИЗНЕР

Ўз жонига қасд қилганлар, менимча, бировдан ўч олиш учун эмас, балки ўзидан ва ўзининг ночор ва нобоп турмушидан нафратланганидан ҳаёт би-лан видолашади. Ўз-ўзидан нафратланиш даҳшатли туйғу!
Э. КАПИЕВ

Энг ботир ва энг оқил одамлар ҳар қандай шароитда ҳам ўлим ҳақида ўйламайдиган одамлардир.
Ф. ЛАРОШФУКО

Инсон эзгулик ва муҳаббат йўлида ўлимни хаёлига келтирмаслиги керак.
Т. МАНН

Заковатли одамни ҳаётга нис-батан муқаддас эҳтиромидан таниб олиш мумкин.
В. ГЮГО

Яшаш матлаби ўлгандан кейин ҳам барҳаёт бўлиб қолишдан иборат.
М. ЖАЛИЛ

Ёмон ҳам ўтар, яхши ҳам —яхши бил,
Сени яхши ном бирла ёд этсин эл.
САЪДИЙ

Инсон ўлимдан кейин фақат ерда яшаши мумкин.
А. БАРБЮС

Ўзгушн мангу хотира қолдирадиган инсонлар учун туғилиш чинакам бахтдир.
ПЕРИКЛ

Ўлим барҳақ бўлса ҳам биз йўқ бўлиб кетадиган нарсаларга муте бўлиб қолмаслигимиз, аксинча, иложи борича абадият чўққисига кўтарилишимиз ва ўзимиздаги энг яхши хислатларга суяниб яшашимиз керак.
АРАСТУ

Ўлимдан қўрққан одам бирон-бир эзгу иш қилолмайди, буйрак тоши, бод, тутқаноғи ёки шунга ўхшаш бошқа бир сабаб билан ўлиб кетгандан кўра, эзгу иш учун жонни фидо қилган маъқул.
Д. ДИДРО

Ўлимдан омон қолишни эплолмасанг, лоақал шараф билан ўл.
ЭЗОП

Абадият йўлида яшовчи ин-сон учун ўлим қўрқинчли эмас.
У. ПЕНН

Ҳаёт қисқа, лекин шуҳрат мангу бўлиши мумкин.
ЦИЦЕРОН

Умумий ғоя билан руҳланган ва умум манфаатига хизмат қилган одам ўлмайди.
Д. Н. МАМИН-СИБИРЯК

Инсон ўлади, барҳаёт бўлиб қолишнинг бирдан бир имконияти ўзидан кейин ўлмайдиган нимадир қолдиришдир.
У. ФОЛКНЕР

Бўлак яхши ном истама, шул етар —
Сени яхши одам деса эл агар.
САЪДИЙ

Барҳаётлик мангу нимадир устида ишлашдир.
Э. РЕНАН

Ўз ичингдан абадиятни тополмайсан.
А. СЕНТ-ЭКЗЮПЕРИ

Ҳеч ким ўлимга чап беролмайди, лекин одамлар ўзларининг буюк ишлари билан ўзларига шундай ҳайкал қурадиларки, бу ҳайкал қуёш тургунча туради.
Г. ФАБРИСИУС

Яшаб туриб, дунёда ўзининг борлигини билдира олмаслик — менга даҳшат бўлиб туюлади.
Н. В. ГОГОЛ

Касал бўлиш яхши эмас, ўлиш ундан ҳам ёмон, бироқ, ўзингдан кейин ҳеч нарса қолдирмаслигингни сезиб туриб касал бўлиш ва ўлиш — ҳаммасидан ҳам ёмон.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Ўлимдан қўрқмайман. Йўқ, асло! Изсиз йўқолишдан қўрқаман.
М. Ю. ЛЕРМОНТОВ

Дунёдаги барча неъматлардан фақат яхши ном қолади, ҳатто шуни ҳам қолдиролмаган одам бахтсиздир.
САЪДИЙ

Онгимизни ўстириш ёки бирон-бир дардни даволаш йўлида жонини фидо қилган одам ўла туриб ҳам ҳаётга хизмат қилади.
А. СЕНТ-ЭКЗЮПЕРИ

Буюк мақсадларга хизмат қилса ким,
Инсон биродарин ўйласа агар,
Курашга бахш этса бутун ҳаётин —
Ҳаёти тарихда қолар муқаррар.
Н. А. НЕКРАСОВ

Хотираси ўзи севган одамлар қалбида муқаддас сақланадиган одам, менимча, ўлимдан кейин ҳам барҳаёт бўлиб қолиш учун зарур ишни қилиб қўйган одамдир.
Г. ЭБЕРС

Келажакка ишониб яшаган ва унинг порлоқ бўлиши учун жон фидо қилган ҳар бир одамни тошдан ўйиб ишлаган ҳайкалга қиёс қилса бўлади.
Ю. ФУЧИК

Инсон жисман ўлса-да, руҳан йўқ бўлмайди, у ўз хулқ-атвори, қилган ишлари ва ижоди билан теварак-атрофдагилар ҳамда жамоат орасига сингиб кетади. Агар у ҳаётда мурдага ўхшаб яшамаган бўлса, тирик қолганлар онгида яшашда давом этаверади. Жонли коллектив ўликларни тирилтиради.
Н.Я. МАРР

Инсоният деганимизда, тириклардан кўра кўпроқ марҳумларни назарда тутамиз.
К. А. ТИМИРЯЗЕВ

Инсон ўлади, аммо халқ барҳаётдир.
М. ГОРКИЙ

Одамлар инсоният яшамоғи учун ўладилар.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Мен ўлсам, ўрнимга бошқалар келади. Халқдан кўра ба-давлати йўқ.
Ф. ЖОЛИО-КЮРИ

Ҳеч қандай техника инсонни ўлимдан сақлаб қололмайди. Аммо-лекин маънавий қудратнинг бу билан иши йўқ. У ҳаётда шундай бир умумий йўналиш ясаши керакки, бу йўналиш виждон ва номус талабларини қондириш билан бирга кишига муқаррар ўлимни қўрқув билмай, хижолат ва таъналарсиз, хотиржам қарши олиш имконини берсин.
Н. К. МИХАЙЛОВСКИЙ

Киши умри охирлаб қолган пайтда маъюс тортиб, олисдан имлаб чақирувчи ёрқин манзилларни кўриш менга ҳам насиб қилармикин, дея ўз-ўзига савол беради. Шунда у ўз ортидан бардам-бақувват ёшлар келаётганини, кексалик билан ёшлик ҳақиқатни кашф этиш йўлидаги узлуксиз меҳнатда қоришиб кетажагини ўйлаб, тасалли топади.
Н. Е. ЖУКОВСКИЙ

Шундай марҳумлар борки, улар тириклардан кўра барҳаётроқдир, лекин шундай тириклар ҳам борки, улар марҳумлардан кўра марҳумроқдир.
Р. РОЛЛАН

Марҳумлар ҳар хил бўлади, уларнинг айримлари ўтган минг йилликлар қаъридан туриб ҳо-зир ҳам бугунги порлоқ кунимиз йўналишини белгилаб беради.
М. М. ПРИШВИН

Адбиёт оламида ўлим йўқ, бунда марҳумлар ҳам худди тириклар каби ишларимизга аралашиб, ўзимиз билан ёнма-ён юрадилар.
Н. В. ГОГОЛ

Агар сиз ўзингизга абадий ҳайкал ўрнатмоқчи бўлсангиз, қалбингизни эзгу китобга жо қилинг.
П. БУАСТ

Ҳаётнинг бутун қувончи ижодда. Ижод қилиш ўлимни маҳв этишдир.
Р. РОЛЛАН

Мен гўё бир жон, муҳаббати бор
Қалбларда яшайман, бўлмайин абгор,
Менга бегонадир дунёда ажал.
МИКЕЛАНЖЕЛО

Ўз асарларида яшаган одам сираям ўлмайди.
К. БОУВИ

Ўлим даҳшати бизни меҳнат қилишга ундайди, зеро бутун ҳаёт меҳнатдадир.
Ж. РЕНАР

Узидан кейин лоақал биттагина янги, порлоқ фикр қолдирган, инсониятга нафи тегадиган атиги биттагина жасорат кўрсатган одам бўлса, демак, у дунёдан бефарзанд ўтмаяпти.
А. А БЕСТУЖЕВ-МАРЛИНСКИЙ

Умрбоқийлик, тўла маънода бўлмаса ҳам, шубҳасиз, авлодларда намоён бўлади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Умр қисқа, лекин инсон ўз фарзандлари тимсолида қайта яшай бошлайди.
А. ФРАНС

Гар десанг аёвсиз ўлим қиличин,
Насллар қолдиргин яшамоқ учун!
В. ШЕКСПИР

Сендан ўғил қолса келажакда ёш,
У сенинг ўрнингда қаршилар қуёш.
В. ШЕКСПИР

Бурчни адо этганлик туйғуси ўлим даҳшатини яксон этади, ҳалол кечирилган умр эса хотиржам кўз юмиш имконини беради.
М. ГОРКИЙ

Кунни яхши ўтказган одам тунда тинч ухлаганидай, фойдали умр кечирган одам қийналмай жон беради.
ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ

Далада ишлаб туриб қазо қилишни хоҳлардим.
М. МОНТЕН

Иш устида жон беришни хоҳлайман.
ОВИДИЙ

Курашишга қурбим етмай қолган ондан бошлаб ўлимимға розиман.
Ф. ЭНГЕЛС


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!